Баландроқ айтилар саҳарда аъзон
Шайтоний нафсларчи сахрода сарсон
Жаннатлар эшиги очилар осон
Соғинтириб келди моҳи Рамазон
Аразга ботмоқлик гуноҳдир энди
Ғаразла
боқмоқлик гуноҳдир энди
Билиб қўй қўполлик гуноҳдир энди
Ҳусни хулқ
бозори арзон - Рамазон
Саҳарда турилар, энди ётиш йўқ
Гиначилар тўхта, тошлар отиш йўқ
Етар шунча гуноҳ, унга ботиш йўқ
Барча мўмин шодон - моҳи Рамазон
Бу ойнинг шиори сабр-у қаноат
Сабрнинг тагини дейдилар-ку роҳат
Барчамизга етсин
буюк шафоат
Мўъминнинг
қалбида макон Рамазон
Дўзахлар ёпилган шайтон ҳам бандда
Иброҳим миллати тасбеҳла бантда
Харакатингни қил эй, осий банда
Гуноҳни тўккувчи - моҳи Рамазон
Савоб палласида
оғир тарозу
Аллоҳим тақдим
эт ҳушу ва хузу
Ушалсин
бизларга - висолинг орзу
Райён эшигига
чорлов Рамазон!
Минг ойдан аъло
тун - қадр кечаси
Умрга татигулик
савоб декчаси
Муродин
кўзлаган етди нечаси
Шодлан дўстим,
келди моҳи Рамазон!
Хазинага етдик
хирмонни ўйла
Қанчалар
етмаган армонни ўйла
Махшарга
чорловда дармонни ўйла
Ўттиз кунлик
имкон - моҳи Рамазон!
Комментарии
Отправить комментарий