Йигит гиёҳванд эди. Зармондани топиш учун уйида пул масаласида жанжал бўлаверди, бўлаверди. Бир куни хумор тутганда уйдан пул топилмади, онасига дўқлади фойда бўлмади. Хотинини урди, нима ҳам қилаоларди. Қуриган дока-рўмолни қанчалар сиқса ҳам томчи томмайдику.
Гиёҳванднинг кўзига ҳеч нарса кўринмади. Омборхонадан болтани кўтариб хотинига ташланди. Ажратмоқчи бўлган онасини ҳам аямади, гувоҳ бўлиб чирққилаётган икки норасида ҳам нобут бўлди
Эртасига бир уйдан тўртта тобут чиқди...
Ўйлаб қоласан киши. Шундай инсонга қандай жазо бериш адолатдан бўлади.
Ичимда нимадир айтади, бундайларни бир неча сабабга кўра ўлимга ҳукм қилмаслик керак.
- Ўлиши билан бу дунёдаги азоблардан дарров халос бўлади, у бунга муносиб эмас
- Умрбод қамоқ жазосига тортилса қолган умрини пушаймон ва надомат билан ўзини жазолаб ўтади. Бир кун ўлгандан ҳар кун ўлган ёмонроқ.
-Бундайлар умрбод қамоқ жазосида тирик наъмуна сифатида сақлаб қолиниши керак. Бирни кўриб фикр қил бирни кўриб шукур деганлар

Эхх, аммо ичимда яна бир овоз хайқиради, Ўлимдан ортиқ ибрат ва ўлимдан кучли тарбиячи йўқ!
Комментарии
Отправить комментарий