К основному контенту

Бир жиноят - Жасад

Фото Акбаржона Абдулмажида.

Дарё нималарни оққизиб келмайди дейсиз. Унга ташланган ахлатними, хасчўпними. Хаттоки тоғлардан тошларни қумларни тошиб келтирадику. Гоҳида эса елим идишга солинган, бўлакларга бўлинган инсон танасини ҳам олиб келаркан. Бундай ҳолатда тергов суриштирув ишлари қандай натижа бериши мумкин. Тана сувга тушса бузилади. Таниб бўлмайди. Худди сомон ичидан игна қидирган киши каби боши берк кўча.

Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки ўз соҳасининг билимдони бўлган киши, зарур бўлса игнани бир неча бўлакка ҳам ёриб бериши мумкин бўлади. Суд тиббиёт экспертизаси зиммасига ҳам жуда оғр вазифа юкланган эди. Бўлакларга ажратилган танга қараб хулоса бериш керак. 
Вақти келса Суд тиббиёт экспертиза ходими ёниб кетган жасаднинг ёнишидан олдин тирик бўлганми, ўлик бўлганми, агар тирик бўлган бўлса ўзини ўзи ёққанми ёки бошқа киши томонидан ёқилганми, ёки бўлмаса дорда осилган мурдани ҳам шу каби ўзини ўзи осганми ёки ўзга томонидан осилганми ва хаттоки чўкиб ўлган кишининг тирик холда чўкканми ёки ўлик холида чўктирилганми ҳамда ўзини ўзи чўктирганми ёки бошқа киши томонидан чўктирилганми каби мураккаб саволларга жавоб беришни билиши керак бўлади.
Аммо бу сафар ноодатий эди. Тана бўлкларга бўлинган. Бундан жиноятни аниқлашда қандай манфаатли хулоса чиқарса бўлади.
Экспертиза ходиминнинг хулосасига кўп нарса боғлиқ. У сабаб бўлиб бир қотил жамият ичига яширинишига йўл қўймаслик, эхтимолки келажакда содир қилиниши мумкин бўлган такрорий жиноятнинг олди олиниши мумкин.
Экспертиза ходими бу сафар ҳам антиқа хулоса берди. Ушбу хулоса орқали жиноятчини топиш умиди бироз бўлсада учқунлади.
- Ушбу тана моҳир қассоб ёки малакали хирург томонидан бўлакларга бўлинган!
Жасаднинг қачон ўлдирилганлигини аниқлаш билан бирга бундай хулоса берилиши кўп нарсани хал қиларди. Шунинг билан бирга бу катта масъулят ҳам эди. Сабаби агар хулоса нотўғри бўлса нафақат ишидан айрилади, балки жиноят ечимини чалкаштириб юбориши ҳам мумкин. 
- Тана шундай мохирлик билан бўлакларга бўлинганки бундай аниқликда тиғ ишлатиш учун ёки моҳир қассоб бўлиш керак ёки малакали хирург бўлиш керак! Экспертнинг сўнги гапи шундай эди
Экспертиза ходимининг огоҳлантиришу, сўровларга қатъий туриб ўз фикрида қолганлиги шу хулосани жиноят ишининг ечимида фойдланишга сабаб бўлди.
Дарё ёқалаб юқори томонга юрилганда учраган биринчи бозордан қассобхона, унинг эгалари, жасад ўлдирилган тахминий вақтда улар нима қилганлиги суриштируви натижасида "сомоннинг ичидан игна"ни топишга мувоффақ бўлинди.
Бир қассобхонада жанжал чиққани, қасоб эса бир кишини ўлдираман деб тахдид қилгани, гумонланувчини руҳий босимга дош бераолмагани жиноятни фош қилинишига олиб келди.
Қарздорлик масаласидаги низолар, ичкиликка рўжў қўйгишнинг касри ва нафрат жиноятнинг илдизи бўлиб, бир инсонни бевақт хаётдан кўз юмиб тилкаланишига сабаб бўлган эди. Буни эса фақат ўз касбининг моҳир эгаси бўлган экспертиза ходимининг хулосасигина фош қилишга туртки бўлганинни кўпчилик билмай қолаверди
Лекин шуниси аниқки киши ўз ишининг мутахасиси, моҳир эгаси бўлса ҳар қачон ва хар қандай холатда обрўъ-эътиьборга, олқишга сазовор бўлаверади экан.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013