Совет Иттифоқи даврида Афғонистонда харбий хизматда бўлганлар айтишарди. Зарурат туғилганда оғриқни камайтирувчи усул икки хил бўлади. Биринчи хили фармоцевтик перипаратлар воситасидаги оғриқни камайтирувчи бўлса иккинчиси жисмоний таъсир билан оғриқни камайтирувчи, бошқача қилиб айтганда чалғитувчи усул бўлади.
Иккинчи усул нима ўзи? Унга кўра дейлик, бир кишининг оёғига ўқ тегди. Оғриқни қолдирувчи фармоцевтик перипаратлар қолмаган. Шундай холатда ўқни чиқариш учун бемор танасининг бошқа қисмида кучли оғриқ хосил қилинади. Масалан қўлида қаттиқ қиссиб оғриқ хосил қилинганида беморнинг диққати янги пайдо бўлган оғриққа қаратилади. Беморнинг диққати чалғитиб турганида жарохатланган танадан ўқ чиқариб олинади.
Бирмунча муддат олдин Россияда корупцияга қарши намоишлар бўлаётган эди. Хукумат даражасидаги танқидлар, халқнинг нарозилигини кучайиши, юқори даражадаги мансабдор шахсларнинг корупцияга аралашиб қолиши юзасидан тушунтириш беришларини талаб қилишлар кескинлашиб кетаётган эди. Бирдан куни кеча 3 апрел куни Санкт-Петербург метрополитени марказий бекатидаги вагонда порташ содир бўлди.
Бугун эса Қирғизистон республикасидан эканлиги гумон қилинган қиёфаси мусулмон кишиникига ўхшаш бўлган шахснинг ушбу портлашни содир қилганлиги хақида хабарлар чиқябди.
Портлашдан олдинги рус тилида сўзлашувчи форумлар ижтимоий тармоқлардаги мавзу билан кейинги мавзуларни кузатиб кўрган кишилар фарққа ахамият беришар.

Ўйлаб қолдим. Совет даврида Афғонистонда харбий хизматда бўлган тиббиёт ходимлари хозир Россияда давлат маслахатчиси лавозимида ишламаябдимикан?
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий