Замондош уласа ҳарфларни ҳарфга
Шиорлар илсачи, ўнгларга, чапга
Билмам ёқадими бу иши Робга
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Шиорлар илсачи, ўнгларга, чапга
Билмам ёқадими бу иши Робга
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Тўғри у, ялови дунёни кезган
Тўғри у, мўғилнинг шонини эзган
Адолатсиз, ноқис, муртадлар безган
Тўғри у, мардларча қараган хавфга
Тўғри у, мўғилнинг шонини эзган
Адолатсиз, ноқис, муртадлар безган
Тўғри у, мардларча қараган хавфга
Темур ким сўзловчи ўйлансин бир он
Золимга золиму, мазлумга қалқон
Дунёни забт этган Соҳибиқиръон
Тарих маржонидир тизилса сафга
Золимга золиму, мазлумга қалқон
Дунёни забт этган Соҳибиқиръон
Тарих маржонидир тизилса сафга
Беруний, Навоий, Ибну Синони
Қўшиб қурадирсиз номин, бинони
Нишониз амал мас, уларнинг номи
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Қўшиб қурадирсиз номин, бинони
Нишониз амал мас, уларнинг номи
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Қарғадай қағғиллаб, қочиб қалдирғоч
Қабрининг бошида-ку жим-жима оғоч
Рўмолсиз, лозимсиз туриб ялонғоч
Зиёрат на даркор бу беадабга
Қабрининг бошида-ку жим-жима оғоч
Рўмолсиз, лозимсиз туриб ялонғоч
Зиёрат на даркор бу беадабга
Бу каби холатни кўрганида гар
Темурчи не ишни биларди даркор
Балки улар учун қурдирарди дор
Темурдан гапириб тегманг асабга
Темурчи не ишни биларди даркор
Балки улар учун қурдирарди дор
Темурдан гапириб тегманг асабга
Майли “Адолати” бўлсин шиори
Майли тилда достон, севгиси – ёри
Ярмини ташламай ўрганинг борин
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Майли тилда достон, севгиси – ёри
Ярмини ташламай ўрганинг борин
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Масжидда азоннинг сасин ўчирмай
Болам йўлин тўсиб, бундан қочирмай
Гуноҳ, маъсиятга эшик очирмай
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Болам йўлин тўсиб, бундан қочирмай
Гуноҳ, маъсиятга эшик очирмай
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Ўрганинг Қуръонни токи бошидан
Ёдлатинг Қуръонни етти ёшидан
Шариат илмини қориб лошидан
Мос келур гапингиз шунда адабга
Ёдлатинг Қуръонни етти ёшидан
Шариат илмини қориб лошидан
Мос келур гапингиз шунда адабга
Йўқса тинч қўйинг сиз бундайин нозни
Гўёки қанотсиз баланд парвозни
Тинч қўйинг овозни, тинч қўйинг созни
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
Гўёки қанотсиз баланд парвозни
Тинч қўйинг овозни, тинч қўйинг созни
Темурни қўшманглар ҳар битта гапга
16.06.2017 й
Комментарии
Отправить комментарий