Кўзни тўс номахрам аёлдан,
Нафсни тўс шармсиз, бад хаёлдан.
Сендан зарар кўрмас хору-хас,
То ахлингга қарамасин кас.
Нафс қурмасин қалбингга уя,
Ўқиганга ибрат воқеа.
Шахарда бор эди тақводор,
Заргарликдан қилар касби-кор.
Завжаси - соҳиби андиша,
Тақвода эдилар хамиша.
Синов тушиб бир кун ахдига
Қайси куни, қай бир вақтида
Кетди заргар қилмоққа юмуш,
Бир вақт келди сутчи нотаниш.
Эшик орти қўл чўзди аёл
Фитна тушиб бузилди хаёл.
Илкка назар солиб сотувчи,
Нафс чун савобин йўқотувчи.
Ногоҳ аёлга узатди қўл
Номаҳрам-чи қандай тутар йўл
Шу тоб зарбла эшигин ёпди,
Қодир Аллоҳ панохин топди.
Бу бир сабаб ортидан гўё
Бўлган эди шу кунда рўё
Хожа келиб, етгач фурсатин
Савол берди олиб рухсатин
- Бугун юз берди бир иш ногоҳ
Сиздан ўтдими бирон гунох,
Не номақбул амал қилдингиз,
Елкага не гуноҳ илдингиз
Бўлган ишдан задалигини,
Айтди недан хафалигини.
Хожа тинглаб ҳаёли елди
Эслаб сўнгра ларзага келди,
- Ё Хақ! Бунда айбдор ўзимман,
Нафс гапига кирдим қайданам.
Кўрдим, мижоз кўзи сузукни,
Сотдим унга билак узукни.
Илкига сиғмайин тақинчоқ
Ёрдам учун шошилдим шу чоқ.
Бироз ушлаб қўлин атайин,
Пушаймонман , энди нетайин.
Тегдики номаҳрамга қўлим,
Сенга қўл чўзибди у золим.
Гуноҳ деб эгилмасин қомат.
Истиғфор айт, қилиб надомат,
Назар солма ўзга аёлга.
Фитна - макр кирмасин ҳаёлга,
Нафсни сақла ҳалол томонда,
То аҳлимиз бўлсин омонда.
Амалинг не сен билан турар
Хар не эккан, экканин ўрар.
2013 й
© Акбаржон Абдулмажид
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий