К основному контенту

Қурғоқчилик (шеър





Қалбингга тўлмоғин истасанг зиё
Ибратчун етар тариҳи анбиё
Хар бир сахифасин кўпдир ҳикмати,
Файда берар ҳар вақт унинг ибрати.
Қурғоқчилик келганди ҳуллас калом,
Қавмигаки  Мусо алаҳсиссалом.
Кунлар хафталарга, хафталар ойга,
Сув излаб,  одамлар зор бўлди лойга.
Кунлар кун эмасди тунлар тунмасди,
Қақраган бу ердан экин унмасди.
Одамлар гўёки яқиндай гўрга,
Мадорсиз қадамин ташларди зўрға.
Холойиқ бу холдан бўлиблар безор,
Мусони чақириб қақшадилар зор.
- Холимиз харобдир эй Набийуллоҳ,
Нажотга сабаб бўл эй Калимуллоҳ.
Экин унмаябди, қирилмоқда мол,
Силламиз қуриган, қоматимиз дол.
Сендан ўтинчимиз, шудир муддао,
Биз учун Аллоҳдан сўра бир дуо.
Ёғсин ёмғирлари, келибон рахми,
Кетсин қийинчилик, кетсин эл вахми.
Мусо илтимосни қилди ижобат,
Сахрога чиқдилар қилиб ибодат.
Етмиш минг кишилар бўлди хамроҳи,
Нажот умидида етсин деб оҳи.
Бу етган балодан топишчун нажот,
Пайғамбари Мусо қилди муножот:
-Эй яратган эгам ёмғир юборгин,
Далани, чорвани, бизни суғоргин.
Сендан илтижомиз бизга бергин об,
Бўлмаса халқимнинг ахволи хароб.
Ҳамма умид билан осмонга боқди,
На булут кўринди, на ёмғир ёғди.
Аксинга кучайди нурлари қуёш,
Ҳамма мажнун каби тўкар эди ёш.
Ёшлару-катталар, соғлар-беморлар,
“Илоҳо, сув бергин” -  дея такрорлар.
Жаброил  келтирди - хабар илоҳий,
Мусога Аллоҳдан келганди ваҳий.
Дедики: - Қандайин ёмғирим берай,
Уларни қандайин сувла суғорай.
Холбуки сизларда шундай осий бор,
Қирқ йилдан берики касби  исёнкор.
Сизларни ёмғирдан тўсмоқ сабаб шу,
Айтингки орадан чиқиб кетсин у.
Бу хабар Мусони солди ғазабга ,
Халқини чақириб солди бир гапга:
-Қирқ йилки исёнкор битта бетофиқ,
Орамизда экан ўшал мунофиқ.
Ўшал киши бизга бўлганчун улфат,
Бизларга етибди бундайин кулфат.
Токи ўшал киши бизни тарк этмас,
Ёмғирмас, томчиҳам бизларга етмас.
Халқ буни  эшитиб қилди ғалаён,
- Қани у нобакор, қани у нодон!?
Тезда тарк этсин у бизнинг элатни,
Аллоҳ кетгазсинки биздан кулфатни.
Шунда қавмин ичра турган гуноҳкор,
Ўнгга, сўлга боқиб турарди ночор.
Билдики бу гунох ўзин ишидир,
Кулфатнинг сабаби ўз қилмишидир.
Қавмига сув керак не қилмоқ даркор,
Тан олса то абад бўлар шармисор.
Қанча вақт ўтибди исёнкор бўлиб,
Қанча вақт юрибди гуноҳга тўлиб.
Шунча вақт ўтсахам етмай уқубат,
Тавба учун шунча берибди муҳлат.
Надомат, афсуслар чиқар тилидан,
Айбдорлик хиссини туйди дилидан.
Бошини кийимин ичига солиб,
Пичирлай бошлади жуда қийналиб:
- Қирқ йил бўлибдики гуноҳкорман мен,
Қилмиш сўроғига гирифторман мен.
Шунча йил шармисор қилмай кутибсан,
Муҳлатла шунча йил рисқинг тутибсан.
Барча гуноҳларга бугун иқрорман,
Кечирмасанг эл ичра  шармисорман.
Ўзимнинг айбимни жуда кеч билдим,
Авфингга умидла бош эгиб келдим.
Товба қилар эди ўшал гуноҳкор,
Зўр ихлос, иймонла бўлиб хокисор.
Истиғфорга хеч қанча вақт ўтмасдан,
Сўзларини айтибла тугатмасдан.
Осмонда кўринди гўё оппоқ сут,
Хар томондан босиб келарди булут.
Тинмасдан гумбурлар момақолдироқ,
Шамол эсиб ҳар ён чақарди чақмоқ.
Мисоли меш оғзи очилганнамо,
Ёмғирин тинмасдан тўкарди само.
Гуноҳкор чиқмаган эдику, ажиб,
Бу ҳолдан Мусо ҳам қиларди таъжуб.
Нелигин тушунмай бироз жим турди,
Аллоҳдан бунинг у сабабин сўрди:
Жаброил хабарни  келтирди шу топ,
Ваҳийдан бўлдикки шундайин жавоб.
- Ким сабаб ёмғирсиз қолдирган бўлсам,
Сизларни суғордим ўшал сабабдан.
Англади ҳолатни Мусо шул фурсат,
Парвардигор! Ўшал бандангни кўрсат.
Зум ўтмай Аллоҳдан келди бир нидо,
- Ўйлаб кўрмайсанми бандам, эй Мусо.
Осийлигидаку, яширган бўлсам,
Наҳот товбасида шармисор қилсам!
Раҳмонсан, Раҳимсан ўзинг ё Аллоҳ,
Гуноҳкор бандангга бергин сен паноҳ.
Осий бўлиб юрган гумрохларингмиз
Афу этгин бизнинг гуноҳларимиз
Тўғри йўлингга сен собит қадам қил
Сен Ҳолиқ эгамсан, бизчи оддий қул


2013 й
© Акбаржон Абдулмажид

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013