К основному контенту

Тошқин


   Тожикистоннинг Зайнабобод ноҳиясида  Элак ва Кофарниҳон дарёлари ўтган. Икки дарё атрофига ўтган асрнинг бошларидан бери одамлар ҳар тарафдан кўчиб келиб, уй-жой қуриб яшаб келишади. Айниқса Фарғона водийсидан келиб жойлашганлар бу ерда жуда кўпчиликни ташкил қилади. Тожикистонинг катта қисми тоғлик худудлардан иборат бўлганлиги сабабли кишиларга ушбу икки дарё атрофидаги каби унумдор ерлар жаннатдай кўринади. Аслида ҳам ажойиб жойлар, муболаға қилиб айтганда кетмонни ерга суқиб қўйса дарахт бўлиб унуб чиқадигандай. Ери унумдор, суви мўл. Ўн-ўн беш метр ерни ковлаб "пишкак" билан ичимлик суви олса бўлади. Ариқларда-ку қишин-ёзин сув аримайди. Аммо дунёнинг азалий қоидаси шундайки ҳар тўкисликда бир нуқсон бўлади экан, бекорга бир кам дунё дейишмайдида.
  Ҳар йили май ойи охирлаб бориши билан ушбу худудларда яшовчи аҳоли юрагини ҳовучлаб турадилар. Оталарнинг тунлари ҳам уйқуларида маза бўлмайди. Айниқса дарёга яқин қурилган, дарёнинг юқори оқимида жойлашган уйларда яшовчи кишиларда ҳадиксираши кучлироқ бўлади. Сабаби ушбу вақтда икки дарё кучга тўлади. Тўлқинлари қутириб лойқа бўлиб, ким ўзарга ўйнагандай, пишқириб - пишқириб, тўлиб-тўлиб оқади. Гоҳо сувлар ўзанидан тошиб экинларни пайҳон қилади. Одамлар яшайдиган жойларга бостириб киради. Деворларни оғнатади, молхоналарни йиқитади. Бошқа вақтда эса кўчаларни , ариқларни лойқаларга тўлдириш билан чекланади ҳалос. Қарияларнинг айтишича эллик йилда бир-икки мартта  бу дарёларнинг суви ўзанидан тошиб бир-бирига қўшилиб кетади. Анашунда аҳоли кўп жабр кўради, далалар пайҳон бўлади, уйлар вайрона, чорва эса нобут бўлади. Ғафлатда қолган кишиларнинг ҳалок бўлгани хабарлари ҳам учраб туради баъзан.
  Тўқсонингчи йилларнинг боши эди. Май ойи якунланиб қолгани учун туман марказида яшайдиган мактаб ўқитувчиси Муҳаммаджон аканинг ишлари айни авжига чиққан. Бу ёқдан имтиҳонлар, ўқув йили якунига тайёргарлик, баҳолар табелининг ёпилиши... Қош қорайгунча мактабда қолиб кетадиган вақтлари кўпайган. Ўша куни ҳеч қачон эсидан чиқмаса керак. Дарслар тугаган бўлсада ишлар якунига етмаганлиги сабабли анча вақтгача мактабда қолиб кетишига тўғри келган. Уйда битирувчи синфга ўтиб улгурмаган ёлғиз қизи қолган. Аксига олиб турмуш ўртоғи хам ўша куни меҳмондорчиликка кетган экан.
Бирдан тўз-тўпалон бошланиб қолди. Мактабга яқинроқдан оқиб ўтган Элак дарёси қутургандан қутириб ўзанидан тошиб кетди. Кимдир уйига югурмоқчи бўлиб кўчага чиқадида, селнинг келишини кўриб қайтиб киради. Кимдир ҳаммани мактабнинг юқори қаватига чиқишга чақиради. Кимдир эса ҳўнграб йиғлашга чоғланади. Сув эса инсонинг оҳу-воҳларига қараб ўтирармиди. Бекорга ота боболаримиз "ўт балосидан, сув балосидан асрагин", деб дуо қилишмаган экан. Сув тошса лойқаларни кўтариб йўлида учраган нарсани бузиб-янчиб оқимига қўшиб кетаверар экан. Ҳудди бўрон вақтида денгиз тўлқинлари даҳшатли кўриниш олганидай дарёлардан кўтарилган сел кўрган кишиларнинг кўнглида даҳшат уйғотиб бир зумга карахт қилиб қўяр экан. Ўзига келганида эса биринчи хаёлига келадигани қаерга қочиш мумкинлиги бўлади. Аммо Мухаммаджон аканинг хаёлида буткул бошқа нарса, уйлари дарёнинг юқори оқимида жойлашгани учун сел биринчи улар томондан келар эди. Мол-холию, экинлари ўз йўлига. Нима бўлса ҳам Зебо уйдан қочишга улгурган бўлсин. Нима бўлса ҳам жони омон қолсин. Бош омон бўлса дўппи топилади. Майли, уйлари ер билан яксон бўлсин, майли, бор-буди қолмасин, аммо Зебигинаси омон бўлсинда. Муҳаммаджон ака синф хонага югириб кирдида шикафнинг ичига беркитиб қўйган, намоз вақти кириб, зарурат туғилганида жайнамоз ўрнида фойдаланиб келадиган дурра-рўмолини олиб, қиблага йўналтириб солдида Аллоҳга ёлворишга тушди:
- Аллоҳим! Ўзинг паноҳинда асра! Ўзингдан бошқа мададкор йўқ! Дуогўйларнинг муродини ҳосил қилгувчи, муҳтожларга мадад бергувчи ёлғиз Ўзингсан, ноумид қилма, Фарзандларимни паноҳингда асра...
  Қанча вақт ўтди, билмади. Орқасидан бир киши келиб елкасидан ушлагандагина хаёлини йиғди, ўзига келди.
- Малим* сел қайтди, одамлар уйларига тарқаябди, - хамкасбининг гапини эшитиб кўчага отилиб чиқдида уйига югурди. Йўл йўлакай сел вайрон қилган уйлар, лойқаларга тўлдириб ташланган кўчалар. Бу манзара Мухаммаджон аканинг  кўнглидаги ваҳимани кучайтирди, аёқларида мадорини қуритди. Қадамларини зўрға зўрға ташлаганча ўзининг уйи томон яқинлашиб борди. Дарвозадан кирганида ҳайратдан лол қотиб қолди. Катта сел келиб атрофдаги биронта соғ уй қолдирмаган, деворларми, молхона-ю, ошхоналарми барчасини ағнатиб, вайрон қилиб кетган, аммо шуларнинг ўртасида турган уйига сел тегмаган, ҳуддики оролни айланиб ўтгани каби сув келиб икки томонга бурилиб кетган. Энг ажабланарлиси, уйининг олдида бетон плитали чегара деворни ағнатиб ўтиб кетгану уйга тегинмаган.
  Мухаммаджон ака шошиб уйига кирмоқчи бўлиб эшигини очганди, эшик ортида кўзининг нури, қувончи Зебигинаси бир нарсани маҳкам бағрига босганича мукка тушиб ўтирарди. Дадасини келганини кўриб Зебонинг кўзлари ёшга тўлди, бўғзи тиқилиб йиғлаб юбордида ўзини дадасига отди. Шундагина Муҳаммаджон ака Зебо бағрига босиб ўтирган нарсани кўрди. Бу Қуръон эди! Зебонинг айтишича уйда ишларини қилиб ўтирганида кўчада одамларнинг ғала-ғовурини эшитиб ташқарига чиқса сел тошқини яқинлашиб қолган, қочишга улгурмайди. Уйга югуриб кирибдида жавонларнинг юқори қаватига бахмал муқовага ўралган Қуръони Каримни олиб эшикнинг олдига келиб, маҳкам қучоқлаб: "Эй Аллоҳ, ёрдам бер!" деб ўтираверибди.
  Йўқдан бор қилиши учун "Бўл" дейишиниг ўзи кифоя қиладиган, ёрдам бераман деса тошнинг ичидаги жонзотга ҳам рисқ бериб қўядиган, қутқараман деса дарёнида иккига бўлиб кўприқ қилиб берадиган, чанқоқни қондираман деса ҳарсанг тошданда сув-чашмаларни чиқариб қўядиган Аллоҳга бундан оссони борми? Дахшат билан бостириб келаётган сел уй остонасига келганда икки томонга ажраб атрофдаги бошқа нарсаларни вайрон қилиб йўлида давом этиб, ўтиб кетибди.
                                                               *             *             *
  Анча йиллар ўтди, кимлардир кўчиб кетди, кимлардир кўчиб келди, авлодлар алмашди. Ушбу йилда яна хабар эшитдик. Бу йил ҳам сел тошиб, жуда кўп уйлар вайрон бўлибди. Кўп жойларда сувнинг баландлиги 1.5 метрдан ҳам ўтиб кетибди. Муҳаммаджон аканинг уйларини суриштирдим. У кишининг уйи ҳам катта талофат кўрибди. Халқ хашар билан: "Аллоҳнинг синови, элга келган тўй" - деб, зарарларни бартараф қилишаётгна экан.

* Муаллим, ўқитувчи маъносида
Воқеъага бироз бадиийлик киритилиб, зарурат юзасидан исмлар ўзгартириб келтирилди.

© Акбаржон Абдулмажид

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013