Қалбимизга
тушганда чок
Бўй басимиз бўлганда хок
Тутқазсалар шароби ток
Иймонимиз бутун қилгин
Ўнгу сўлдан кетса ҳаё
Кўзимизни тўсса дунё
Зебу зийнат бўлса дарё
Иймонимиз бутун қилгин
Нафсла жиҳот қилган замон
Қарши бўлса бутун жаҳон
Ғолиб келса лаъин ҳар он
Иймонимиз бутун қилгин
Кўнглимизни овласа ёр
Қариндошдан қочса дийдор
Шармандалик бўлса бисёр
Иймонимиз бутун
қилгин
Атрофимиз ғийбат бўлса
Устимиздан нохақ кулса
Сабр коса оҳир тўлса
Иймонимиз бутун қилгин
Манзилимиз баланд тоғлар
Адаштирса фоний боғлар
Сўнгги йўлга
кетар чоғлар
Иймонимиз бутун
қилгин
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий