Сажда қилмай бу
беллар толди
Жаноналар
кўнгилни олди
Вафодорлик хисси
йўқолди
Умид фақат
иймонда қолди
Хажни ўйлаш
афсона бўлган
Закот бермай
бойликлар тўлган
Намоз, рўза сўзи
йўқолган
Умид фақат
иймонда қолди
Қўшниларнинг
хаққи узилмас
Мухтожларга
қўллар чўзилмас
Жамоатда сафлар
тизилмас
Умид фақат
иймонда қолди
Насихатлар
қулоққа кирмас
Ўзни оқил билар хар бир кас
Шунга монанд бошқарар нокас
Умид фақат иймонда қолди
Сахобийлар даври ўтдими
Тобеинлар бевақт кетдими
Охир замон келиб етдими
Умид фақат иймонда қолди
Маъсиятдан отамиз хандон
Зиёфатда юрамиз шодон
Лек юраклар ачишр хамон
Умид фақат иймонда қолди
Тарбиялар
иложсиз қолар
Мудроқ кўнгил
ғафлатда ётар
Уйғотишлар
бехуда кетар
Умид фақат
иймонда қолди
Хисоб-китоб
вақти келганда
Не қиларин билмас бу банда
Олов макон қурар бу танда
Умид фақат иймонда қолди
Иймонингдан махкам ушлагин
Иллатларни энди ташлагин
Ақил билан ўйлай бошлагин
Умид фақат
иймонда қолди
© Акбаржон Абдулмажид
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий