Қадим
замонларда бир қабила ўзига юборилган пайғамбардан уларга ўлим келмасликларини
Аллоҳдан сўрашини илтимос қилишди. Пайғамбарнинг дуоси мустажоб бўлиб
йиллар ўтсада, одамлар вафот этмасдан умргузаронлик қила бошладилар. Бирқанча
вақт ўтганидан сўнг қабила ахли жуда кўпайиб кетиб очарчилик бошланди. Ҳар бир
шахс нафақат оила аъзоларини балки ота-боболарининг ҳам масъулятини ўз
зиммаларига олишга тўғри келди. Чунки кишилар шу даражада узоқ яшаган
эдиларки уларнинг меҳнат қилишгада қобилятлари қолмаганди. Ниҳоят қабила
ахли маслахатлашиб яна пайғамбари олдига бордиларда. Ундан хаммасини ўз ўрнига
қайтаришни сўраб дуо қилишлигини илтимос қилдилар. Пайғамбар яна
Аллоҳга дуо билан юзланди, дуо ижобат бўлиб қабила ўлим неъматига қайта
мушарраф бўлдилар.
(Алламе Меджлиси, «Бихаруль-анвар», т.14,
стр.463).дан таржима © Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий