Оиша
разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар. Бир
куни Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига бир қиз келибди. Қўлини енгига беркитиб
ўраб олган экан.
- Сенга
нима бўлди, қўлингни нега яширябсан? - Сўрабди Оиша разияллоҳу анҳо
-
Сўрамаганингиз маъқул эй мўминларниг онаси, - деб жавоб берибди қиз.
- Барибир
жавоб беришинг керак, қўлингга нима қилди, - деб уни жавоб беришга қистабди Оиша
разияллоҳу анҳо
Шунда қиз
айтиб берибди:
- Эй
мўминларниг онаси, менинг ота-онам бўларди. Отам саҳий киши эди, онам эса унинг
акси. Бирон кишига нарса беришни ёқтирмас эди. Бир бўлак қуйруқ ва эскирган
кийимини берганидан бошқа бирон нарсасини бошқаларга берганини кўрмаганман.
Ота-онам вафот этиб кетганларидан сўнг туш кўрибман. Тушимда қиёмат-қойим
бўлибди.Одамлар ичидан онамни кўрдим. Унинг эгнида эскириб кетган кўйлаги ва
қўлида бир парча қуйруқдан бошқа нарса йўқ эди.
Шу нарса билан унга яқин келган оловни хайдар ва "Жуда ҳам иссиқ!"
деб бақирар эди. Сўнг отамни кўрдим. Ховуз бўйида кишиларга сув улашар ва
қилаётган ишидан завқланар эди. Мен ҳам бир идишда сув олиб онамга олиб бориб
ичказдим. Шунда бир овоз эшитилди:"Кимда ким ушбу аёлга сув берадиган
бўлса қўли қуриб қолсин!"- Ўрнимдан турганимда қарасам қўлим ишламаябди.
"Танбеҳул
Ғофилин"
рус тилидан Акбаржон Абдулмажид таржимаси
Комментарии
Отправить комментарий