Юракларни
босалар заҳ
Ноинсофлар отса
қах-қах
Дунё охир бўлса
дўзах
Мадад бергин
менга Аллоҳ
Хаёт ғами дилга
ботганда
Қалб оловим
сўниб ётганда
Кулфатлардан бошим қотганда
Мадад бергин менга Аллоҳ
Дўстлар бир кун
қилса ҳиёнат
Номард қолса
кетса диёнат
Ёлғиз бўлсам
рўзи қиёмат
Мадад бергин
менга Аллоҳ
Ғийбат дилни
сиёҳ қилса
Ниҳолларни таёқ
қилса
Қонлардан ул
бўёқ қилса
Мадад
бергин менга Аллоҳ
Тақдир бир кун айласа хор
Кенг бу дунё гар бўлса тор
Сабр
тоқат қилмаса кор
Мада
бергин менга Аллоҳ
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий