Ҳаёлларда бўлса даромад
Динсизликда кўринса омадҚуёш ғарбдан кўтарса қомат
Ўшал кунда қиёмат бўлар
Уламолар қолмаса ерда
Ноинсофлар толмаса ерда
Дўзах қўрқув солмаса ерда
Қаро тунда қиёмат бўлар
Эркак деган қилмай қўйса рашк
Ғийбат тўлса, кўнгилларда ғаш
Қўйнимизга тўлдирганда тош
Фаришталар қиёмат бўлар
Хололликдан қўрқарсан э-воҳ!
Нопокликдан сўрарсан паноҳ
Қахр қилса Саттору Аллоҳ
Буйруқ бўлар - қиёмат бўлар
Ой бўлинган белги эди бу
Сўнгги элчи ўтиб кеттикуЮракларни босмасму қайғу
Фурсат оздир қиёмат бўлар
Дажжол тушар кезар дунёни
Қирқ кун ичда эзар дунёни
Найранг солиб бузар дунёни
Мусулмонлар, қиёмат бўлар
Олов босиб келганида хавф
Махшар томон тузулса кенг саф
Сўнги нафас Исрофилдан дафф
Еру-кўкда қиёмат бўлар
Ғанимат бил кўрган кунингни
Иймон билан ўтқаз тунингни
Ҳалол топгин еган унингни
Улгирмассан қиёмат бўлар
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий