Шамоллар тўхтади, барглар олар тин
Мудраётган хаёл хиссиз боқмоқда
Кунлар бир
маромда ўтади сокин
Тонгла чиққан
қуёш уфққа ботмоқда
Ортда қолаётир
армонли дунё
Орзуни сойларга
совурган онлар
Харакатсиз амал
бемажол гўё
Яшнаган
боғларда хадсиз хазонлар
Афсуслар макони
тубсиз бир жарлик
Кифоя қўйилган
ножўя қадам
Ақилсиз харакат нодон ўжарлик
Нодонлик касбига ошуфта одам
Келаётир зулмат лашкарин бошлаб
Уфққа томон унсиз чекинар нурлар
Зимистон қўйнида мудроқни ташлаб
Орзулар оҳига армонлар жўрлар
Бунчалар бешафқат боқар тўлин ой
Армонларга тунда умид бахш этиб
Қайтганми хеч замон оқиб кетган сой
Қайтганми жойига кўздан ёш кетиб
Бир кунни кузатган бир тунинг бугун
Эртанги кунингдан нени кутарсан
Кечадан меросдир ечилмас тугун
Хотирда армонга дастак тутарсан
Умид – учқунмикан, ёки бир сароб
Ёки дўст кўринар аслида душман
Балки йўли обод, балки бу хароб
Қаноти кесилган учолмас қушман
Ният ва ихлосла харакат бўлса
Камонга қайтаркан отилган ёйҳам
Мевалар яшайди дарахтлар ўлса
Қуёшдан нур олар зулматда ой ҳам
2014.09.19
Комментарии
Отправить комментарий