
Бир куни Иброҳим Адҳамнинг олдига кўп гуноҳ қилгувчи ярамас одам келдида: "Гуноҳ қилмасдан тураолмаябман, илтимос менга ёрдам берадиган биронта маслаҳат беринг", - деди.
Иброҳим Адҳам: "Агарда қуйида айтмоқчи бўлганим 5 шартнинг биронтасини қилаолсанг шунда хоҳлаганингча Яратганнинг буйруқларини бажармасдан гуноҳ қилаверсанг бўлади" - деди.
Сўнг савол берувчи диққат билан унинг гапларини эшита бошлади.
- Биринчи шарт,- деди Иброҳим Адҳам, - агар гуноҳ қилмоқчи бўлсанг Аллоҳнинг тақдиридан бошқа тақдир топ"
- Аллоҳнинг тақдиридан бошқа тақдирни қаердан оламан, бутун борлиқнинг тақдири, Аллоҳнинг хоҳиш- иродаси билан бўлса, таъжубланди савол бергувчи.
- Унда қандай қилиб қилган ишинг учун Аллоҳнинг тақдиридан қочиб, жазодан қутилмоқчисан, - ундан ҳам кўпроқ таъжубланди Иброҳим Адҳам.
-Иккинчиси, - деди Иброҳим Адҳам, - агарда Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қилишни хоҳласанг Аллоҳнинг худудидан бошқа худуд топиб ўша ерда гуноҳ қилгин
- Бундай жойни қаердан топаман, бу дунёда осмону - ерининг барчаси ёлғиз Ўзига тегишли бўлса! - деди ҳаяжонланиб савол бергувчи.
- Шундай экан, қандай қилиб Аллоҳнинг худудидан, унинг инъомидан фойдаланиб буйруқларига осий бўлмақчисан!? - ундан ҳам кўпроқ кўпроқ ҳаяжонланиб жавоб берди Иброҳим Адҳам.
Учинчиси, - Агар гуноҳ қилишни хоҳласан Аллоҳ кўрмайдиган жойга бориб, унга билдирмасдан қилгин!
- Эй Иброҳим, нимлар деябсиз? Бундай жойни қаердан топаман? Хеч қандай жой йўқки Аллоҳ мени кўриб турмаса. Аллоҳ барча борлиқдан огоҳ Зодку! - хайратланиб сўради саволбергувчи.
- Агар Аллоҳ кўрмайдиган, билмайдиган жой йўқлигини билсанг, қандай қилиб кўриб, билиб туришини билганинг ҳода Унга осий бўлаоласан, - ундан ҳам кўпроқ хайратланиб жавоб берди Иброҳим Адҳам.
- Тўртинчиси - қачонки жонингни олгани Азроил келса ундан жонингни олмай туришини, товба қилиб, гуноҳларингни ювишга фурсат сўрайолсанг.
- Бунинг ҳам иложи йўқ. Ахир ўлим фариштаси ҳеч кимга муддат бермайдику - деди савол бергувчи.
- Унда жон олувчи фариштани хоҳлаган вақтда клишини, келганда ҳам сенга товба учун фурсат қолдирмаслигини билиб туриб қандай қилиб Аллоҳга гуноҳ қилмоқчисан!? - сўради Иброҳим Адҳам.
Жавоб бўлмаган, Иброҳим Адҳам гапини давом этдирди:
- Энг оҳирги бешинчи шарт, ҳеч бўлмаса шу шартни бажарагин: Қачонки дўзахнинг азоб фаришталари сени дўзахга бошлаганида уларга қарши туриб, дўзаҳга кирмай қолаолсанг анашунда бемалол гуноҳ қилавергин!
Шундай қилиб савол бергувчи ўз хатоларини тушуниб етиб узоқ вақт кўз ёш тўкди. Сўнг барча гуноҳлардан покланиб хаётини тўғри йўлга қўйиш учун жўнаб кетди.
Эй биродарим, қулоқ сол! Юқридаги бешта шартни бажараоласанми? Агар бажараолсанг гуноҳлар ботғоғида қолавер!
Бажараолмасанг, бажараолмайсан ҳам, ўрнингдан тургинда товба кўзёшларинг билан гуноҳларингни юв! Яратганнинг розилигини топиш пайида бўл! Токи Аллоҳнинг хузурига ёруғ юз билан бораолгин!
assalam.ru
рус тилидан Акбаржон Абдулмажид таржимаси
Комментарии
Отправить комментарий