К основному контенту

УЧИШ


 

Кунлар қиздира бошлаган, совуқнинг шашти сўнган, осмонга хукмронлик қилишга даъвагар булутлар, бир- бири билан мусобақалашгандай тинмасдан харакатланаётган эрта баҳор кунларининг бирида кичкина чигиртка дунёга келди. Атроф ям-яшил, озуқага мўл, унинг устига ўт-ўланлар устида сакраш қандайин мароқли эканлигини тасаввур қилиш қийин. Сакраган вақтда аллақаердан келгувчи майин шаббода кишида ҳудди учаётгандай ҳиссиёт уйғотарди.
 Учиш. Охирги вақтларда ушбу чигирткамизни дарди хаёлида биргина сўз, учиш бўлиб қолди. Аввалига юргани унга ҳам ҳушёқари, ям-яшил барра майсаларнинг маззали таъми шундай ёқимли эдики, еяётганда гўё бутун борлиқ сукунатга чўмар эди. Кейин ўтлар устида узоқдан-узоққа сакрашни машқ қилди. Энди у дунёдаги энг узоққа сакрайдиган чигиртка эди. Сакраётганда қанотларини ёйиб парвоз қиларди. Аммо ўша кунги воқеадан кейин барра бўлиб ўсаётган ям-яшил майсалар тами ҳам, сакраётганда қанотларини майин силаб тебратадиган шаббода ҳам унинг кўзига кўринмай қолди.
 Ўша куни баландроқ бутасимон ўтнинг устига сакраб чиқиб оламни кузатаётган эди. Атрофдаги чигирткалар ҳам, пашша-ю бошқа хашоротларнинг барчаси  ўзининг олдида заифдек кўринарди. Бирдан ёнгинасига катталикда ўзидан икки барабар келадиган чигиртка учиб келиб қўнди. Салобатли, ҳайбатинику айтмаса ҳам бўлади. Аммо энг алам қилгани бизнинг чигирткани ёки кўрмади, ё назарига илмади, бир сакради-ю қанотларини керганча узоқ узоқларга учди-кетди. Сакраши ҳам учгандай эди, шундай узоққа бориб тушдики ҳудди сакраш манашунақа бўлади, кўриб қўй, деб кетгандай бўлди.
 Ҳаловат йўқолган, энди у дунёдаги энг узоққа сакрайоладиган чигиртка эмас, энди у ўзгаларнинг назарига илинмайдиган оддий хашорот халос. Ахир бунга қандай қилиб чидаш мумкин. Йўқ, деди ўзига ўзи, ҳали қўлидан нима ишлар келишини кўрсатиб қўяди, бунинг ечимини у кўпроқ озиқланиш, ўша нобакор, ўша калондимоғ чигирткаданда катта бўлишда деб билди. Ана ўшанда унинг аёқлари хозиргидан бақуватроқ, пардасимон қанотлари эса узунроқ бўлади, Ҳали у кўрсатиб қўяди ким каттаю, ким узоқроққа сакрай олишлигини.
 Дархақиқат у озиқлангани сари, кунлар ўтгани сари катталашиб, кучга тўлиб, ғайрати ошиб борарди. Ана энди у энг кучли, энг узо-оққа сакрайоладиган, сакраш нима бўлибди керак бўлса уча оладиган бўлади. Наҳот энди учмасин ундан кичкина пашлару- қўнғизлар учябдику. Ахир қанотлари бўлса, кейин уларда йўқ бақувват аёқлари бўлса, ҳали улар учишини кўриб шундай ҳавас қилишсинки, ўша нобакор чигиртка ҳам ҳайратда ёқа ушлаб қолсин.
 Шундай ўйлар билан чигиртка шу ҳудуддаги энг баланд дарахт тепасига чиқди. Аввалига аёқларини қуёшда обдон тоблаб олиб, қанотларини ёйиб-ёйиб олди. Гўё оламшумул парвозга тайёрланаётган эди. Тайёрланиб туриб бор кучини аёғига бериб, бир сакради ва қанотларини ёйган эди белида қаттиқ оғриқ хис қилди. Аммо энди у учар эди. Дархақиқат у ерга тушмасдан самода баландлаб кетаётган эди, хамма нарса энди кичраяётган шамол ҳам тезлашган, қандай ёқимли, белидаги оғриқнику унутаёзганди.
 Ҳа, бу унинг умридаги энг узоққа учиши эди. Ўша сакраганда яқин орада турган қуш уни белидан илиб ўз уясига, жажжигина полапонларига олиб кетаётган эди.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013