
Иттифоқо Абу Ҳанифа Иброҳим Адҳамга кўзи тушиб жуда ҳурсанд бўлди ва олдиларидан жой бериб ўтказди ҳамда унга "жаноб" деб мурожаат қилди. Дарсда бир қанча вақт бўлганидан сўнг Иброҳим Адҳам узр сўраб ҳурмат билан даврани тарк этди. У киши кетгач толиби илмлар Абу Ҳанифадан норози бўлиб сўрадиларки:
-Устоз бу сўфийнинг олдида ўзингизни мунча хақир тутмасангиз, унга "жаноб" деб мурожаат қилмасангиз, ахир сиз шунча илм соҳиби, улуғ олимликка етишган киши бўлсангиз?
Шогирдларига жавобан Абу Ҳанифа айтдики:
- Бу улуғ зот ҳар доим Аллоҳнинг ёди билан юради, биз эса шаръий масалаларни хал қилиш ташвишида юрамиз халос
Рус тилидан Акбаржон Абдулмажид таржимаси
(О.Топаш, «Тасаввуф от имана до эхсана», стр. 353).
Комментарии
Отправить комментарий