Лайс сулоласининг асосчиси
Ёқуб ибн Лайс оғир касалликка чалиниб қолди. Унга ўз даврининг кўзга кўринган
тарийқат вакилларидан бири Сахл ибн Абдуллоҳга мурожаат қилишни таклиф қилишди.
Сахл ибн Абдуллоҳ ибодат қилиб ихлос ва тавозеъ билан Аллоҳдан Ёқуб ибн
Лайснинг соғайиб кетишини сўраб дуо қилди. Унинг дуоси ижобат бўлганидан сўнг,
соғайиб кетган Ёқуб ибн Лайс ташаккурлар айтиб Сахл ибн Абдуллоҳга бир ҳамён
пул бериб юборди. Бироқ Сахл ибн Абдуллоҳ ушбу ҳадяни қабул қилмасдан хизматкордан
айткизиб юбордики:
-Ушбу кунда нимага эришган
бўлсам бойлик билан эмас фақирлик билан эришдим. Агарда менда дунёга қизиқиш
бўлганида дуоларим Аллоҳнинг даргоҳида ижобат бўлиши даргумон эди.
(Махмуд Хакимий, «Хезару йек дастани-тарихи», т.1, ср.36).
(Махмуд Хакимий, «Хезару йек дастани-тарихи», т.1, ср.36).
Рус тилидан Акбаржон Абдулмажид таржимаси
Комментарии
Отправить комментарий