Абу Хурайра р.а. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалламдан ривоят қиладики бир жойда мўмин киши бошқа қишлоқда яшайдиган биродарини кўргани бормоқчи бўлди. Аллоҳ таоло унинг йўлига одам қиёфасида бир фариштани юборди.
Йўлда мўмин банда билан учрашиб бирга кетаётган фаришта ундан сўради:
-Қаерга кетябсан?
- Қўшни қишлоқдаги биродаримдан хабар олгани кетябман, - жавоб берди у.
Фаришта яна савол берди:
- Сени унда бирон юмушинг борми?
Мўмин банда жавоб бердики:
-Йўқ, Мен биродаримни бирон зарурат юзасидан эмас шунчаки Аллоҳ учун яхши кўрганим учун хабар олгани кетябман.
Шунда фаришта унга ҳушхабар берди:
- Сени олдингга Аллоҳнинг хузуридан келдим, Аллоҳ сенга етказишимни буюрдики сен ўз биродарингни Аллоҳ учун яхши кўрганинг каби Аллоҳ ҳам сени яхши кўради.
(Муслим, Сахих, "Китабуль-бирр", стих: 12, хадис: 2567).
Рус тилидан Акбаржон Абдулмажид таржимаси.
Комментарии
Отправить комментарий