Гуноҳимиз кўпу, товбамиз қўпол
Айтишимиз хўпу, рисқимиз уввол
Қўлларда гунохлар изининг акси
Ё Раб, бу туришда бўлармиз завол
Норозилар саф
-саф ортингда қолса
Узатилган
қўллар хавода толса
Ўзганинг
хаққидан қилмасанг хаё
Яхшидир
Азроил жонингни олса
Насихатинг
бисёр, ўзда амал йўқ
Нафсу- хаво
эркин, унга қамал йўқ
Ойнага қарашга ҳуркар юрагинг
Товбангга собитлик учун тамал йўқ
Ўтмишинг бирёну, келажак бирён
Бирёнда бугунинг энтикар ҳамон
Кўзларин юмволиб қадам босгувчи
Бу кўзлар
кўришчун берилган, инсон!
Умринг
ўтмоқдадир, вақтлар кетмоқда
Ортингдан
эргашган ҳамроҳ етмоқда
Атрофга ибратчун ташласанг назар
Тириклар мудроқда, кетган нетмоқда
Комментарии
Отправить комментарий