К основному контенту

Сообщения

СЕНУ МЕН (шеър)

Сену мен бўлсагу суҳбатлар учун Тил эмас кўнгилдан чиқса изхорлар Оташлар яширин, ошкора учқун Учқунлар тўхтамай қилса иқрорлар Сену мен бўлсагу дарёлар сокин Шовқинлар тин олар гўё заминда Сенсизлик гуноҳдир, кутмоқда авфин Сендан ҳаловатин топган камина Ўзинг бирга бўлсанг бошқаси абас Эй воҳ, бошқасидан безорман бу кун Ўзингла бўлсайдим то сўнгги нафас Ўзинг эртам бўлсанг, ўзингсан бугун Сену мен бўлсагу сўнгги сўзимда Исминг айтиб сўнгра тарк этса жоним Исмингни тўтиё қилсам кўзимга Сен суйган маконда бўлса маконим Сен томон талпинсам ижобат қилсанг Хабибингни суйсам, етсам аслингга Сенгагина тоат-итоат қилсам Жаннатингда охир тўйсам васлингга 19.07.2017
Недавние сообщения

Гўри Амир зиёратидан сўнг. (шеър)

Замондош уласа ҳарфларни ҳарфга Шиорлар илсачи, ўнгларга, чапга Билмам ёқадими бу иши Робга Темурни қўшманглар ҳар битта гапга Тўғри у, ялови дунёни кезган Тўғри у, мўғилнинг шонини эзган Адолатсиз, ноқис, муртадлар безган Тўғри у, мардларча қараган хавфга Темур ким сўзловчи ўйлансин бир он Золимга золиму, мазлумга қалқон Дунёни забт этган Соҳибиқиръон Тарих маржонидир тизилса сафга Беруний, Навоий, Ибну Синони Қўшиб қурадирсиз номин, бинони Нишониз амал мас, уларнинг номи Темурни қўшманглар ҳар битта гапга Қарғадай қағғиллаб, қочиб қалдирғоч Қабрининг бошида-ку жим-жима оғоч Рўмолсиз, лозимсиз туриб ялонғоч Зиёрат на даркор бу беадабга Бу каби холатни кўрганида гар Темурчи не ишни биларди даркор Балки улар учун қурдирарди дор Темурдан гапириб тегманг асабга Майли “Адолати” бўлсин шиори Майли тилда достон, севгиси – ёри Ярмини ташламай ўрганинг борин Темурни қўшманглар ҳар битта гапга Масжидда азоннинг сасин ўчирмай Болам йўлин тўсиб, бундан қочирмай Гуноҳ, маъсия...

ҚЎРҚУВ

ҚЎРҚУВ Бир мақолада ўқиб қолдим. Қўрқувнинг ҳам жуда кўп турлари мавжуд экан. Масалан Қондан қўрқиш- гемофобия, Танадаги ҳидлардан – осмофобия, Сочдан-хаэтофобия, Ажинлардан-ритифобия, Соч тўкилишидан-фалакрофобия, Ўлимдан...танатофобия, Қабристондан- койметрофобия. Хаттоки Дарёлардан-потамофобия, Жарликлардан-кремнофобия, Ёмғирдан-омрофобия дейдиган қўрқувлар ҳам бор экан. Яна шундай кўп турлари бор эканки санаб саноғига етаолмайсиз. Ўқиб туриб бошимдан ўтган айрим қўрқувлар ва уларда кўрилган чоралар ҳақида фикрларимни айтиб ўтсам дедим. Шуни айтиб ўтишим керакки энг катта қўрқувга дуч келсангиз уни енгишга мажбур бўлар экансиз. Ўн бир - ўн икки ёшлик вақтларимда қўшни махаллага кўчиб ўтганмиз. Эски махалламиздаги болалар билан балиқ ушлаш учун узоқ далага кетишимизга тўғри келди. Балиққа қизиқиб кеч кирганини билмай қолибмиз. Уйга қайтишда ҳамма сафдошларим ярим йўлда уйларига кириб кетишди. Мен билан кетишга шерик йўқ. Қоронғу бўлиб қолган, орада узоқ масофа ва... Ва ...

Парашют

Сомалётдан уч киши тушиб кетибди, биринчиси - Одамлар, мен ўлябман, войдооод! - деб бақирса, иккинчиси: - Одамлааар, Мен учябмаан ва ниҳояат парвооз қилябмааан!- деб бақирармиш. Учинчи киши эса: - Эсларингни йиғиб олинглар, парашют ипини тортинглар, деган экан. Биринчи киши - Писсимист Иккинчи киши - Оптимист Учинчи киши эса - Реалист Менимча эса биринчи кишилар аламзадалардир. Ҳар бир нарсадан ёмонликни ўйлайдиган, ҳар бир ишни фақат ёмон тарафлама таъбир қиладиган, танқид қилаётганларида нафсларига улуш берганликларидан танқидининг ижобий натижа бериши - бермаслиги уни қизиқтирмайдиган кишилардир. Иккинчилар эса маддоҳлар, танқид қилиниши керак бўлган ҳолатдада ҳам кишиларни жим туришга ундайверадиганлар, кетига тепишса "кечирасиз, орқам оёғингизга қаттиқ тегиб кетмадими?" дейдиган тоифадаги кишилардир. Учинчилар эса вазиятга холисона қарайдиган, танқид қилса танқидидан муаммони ечишни, вазиятни ислоҳ қилишни, жамиятга яхши бўлишини мақсад қилган бўлиб, а...

Ойи, қаердасиз?! (ҳикоя)

Тонг ҳам отай деб қолди. Соат 5 бўлган бўлсада болакай ҳалигача ухлагани йўқ, у онасини кутиб ўтиради. Онаси кеча кеч кетганича ҳали ҳануз қайтиб келгани йўқ. Нима қилишини ҳам билмайди. Кўчага чиқиб излашдан маъни йўқ. Дадаси ташлаб кетгани, буваси вафаот этганидан сўнг онаси билан шу ерларга кўчиб келишганига икки кун бўлди. Шаҳарнинг бир чеккасидаги уй, қўни-қўшнилари ҳам бегона. Она кеча, кечаси: “Болам, қўрқмай ўтириб тур, хозир келаман” деб чиқиб кетганича қайтиб келгани йўқ. Кутавериб нима қилишини билмай қолди. Яна ойисининг телефон рақамларини теради. Бу 31 мартта териши экан. Аммо доимгидай: “Телефон апарати ўчирилган”, деган жавоб эшитилади. Ўпкаси тўлиб турган болакай овоз чиқармасдан, унсиз йиғлайди. Томчилар болакайнинг кўзларидан биронга мўралайдию, пастга қараб шўнғийди. Шу кўйи болакай қандай қилиб ухлаб қолганини ҳам билмайди. Тонг отиб, қуёш борлиққа ёйилиб бўлгач уйқудан турдида хурсанд бўлиб: “Ойижоним келган бўлсалар керак, жуда соғиниб кетдим” дедида, о...

Курси-журналистика

Бизда курси-журналистика кўриниши роса ривожланган. Бу нима дегани, бу - дангасалик билан курсида ўтириб олиб, юзма-юз мулоқотда бўлмасдан, ҳолатни бевосита текширмасдан воқеъа ходисаларни ёритиб боришга, туркум мақолалар беришга ихтисослашган журналистик соҳа дегани. Охирги кунларда жуда кўп информацион сайтларимизда Боровский номидаги ўқув муассасасида оғир тан жарохати етказилиши оқибатида вафот этган Жасурбек Иброҳимов ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. маълумотни ўқир экансиз унда вояга етмаган Ж.Иброхимов 3 май куни коллеждошлари томонидан дўппослангани ва 1 июн куни вафот этгани айтилади. Шу ўринда саволлар туғилиши табиий. сал кам бир ой олдин оғир тан жароҳати олган болани вафот этишини кутиб турганмиди шунча сайтлар? Билмадим, балки ўша кунларининг ўзида ҳабар берган сайтлар ҳам бўлгандир, буёғи қоронғу. Майли бу маълумот онасининг хабари асосида аниқланган, интернетга қўйилгандир. Бунисига хам розимиз. Лекин нимага биронта сайт ўз вакилини воқеъа ходисани ў...

Ғусса...

Тўйиб-тўйиб додласанг... Ўкириб-ўкириб йиғласанг... Дардларингни эшитмаганлар додлашингга ҳам эътироз билдиришмаса, мажбуриятингда "безовта" қилмаганлар эхтиёжингда ҳам безовта қилишмаса... Қирларга қараб қочсанг, тоғларга тирмашиб чиқсанг... Одамнинг тафтидан пок бўган ҳаволардан тўйиб-тўйиб нафас олсанг ва... ва покланиш, унутиш, янгиланиш дарёсига шўнғисанг... Дарёда мириқиб-мириқиб сузсанг, ундан қониб-қониб ичсанг... Вужудингнию руҳингни покласанг... Ўтмишингнию бугунингни унутсанг... Борлигингнию борлиғингни ўнгласанг... Яна қайтадан қадам боссанг, хазрати инсон бўлиб одимласанг...