К основному контенту

Ойи, қаердасиз?! (ҳикоя)



Тонг ҳам отай деб қолди. Соат 5 бўлган бўлсада болакай ҳалигача ухлагани йўқ, у онасини кутиб ўтиради. Онаси кеча кеч кетганича ҳали ҳануз қайтиб келгани йўқ. Нима қилишини ҳам билмайди. Кўчага чиқиб излашдан маъни йўқ. Дадаси ташлаб кетгани, буваси вафаот этганидан сўнг онаси билан шу ерларга кўчиб келишганига икки кун бўлди. Шаҳарнинг бир чеккасидаги уй, қўни-қўшнилари ҳам бегона. Она кеча, кечаси: “Болам, қўрқмай ўтириб тур, хозир келаман” деб чиқиб кетганича қайтиб келгани йўқ. Кутавериб нима қилишини билмай қолди. Яна ойисининг телефон рақамларини теради. Бу 31 мартта териши экан. Аммо доимгидай: “Телефон апарати ўчирилган”, деган жавоб эшитилади. Ўпкаси тўлиб турган болакай овоз чиқармасдан, унсиз йиғлайди. Томчилар болакайнинг кўзларидан биронга мўралайдию, пастга қараб шўнғийди. Шу кўйи болакай қандай қилиб ухлаб қолганини ҳам билмайди.
Тонг отиб, қуёш борлиққа ёйилиб бўлгач уйқудан турдида хурсанд бўлиб: “Ойижоним келган бўлсалар керак, жуда соғиниб кетдим” дедида, онасининг хонасига югуриб кирди. У ерда эса онаси йўқ эди. Бошқа барча хоналарни кўриб чиқсада топа олмади. Она хали келмаган эди. Болакай яна телефон гўшагига ёпишди. Яна ўша жавоб: “Телефон апарати ўчирилган...”
Онасини йўқотиб қўйганлигини айтиш учун милицияга телефон қилишига тўғри келди. Қўнғироқ қилганида дарров гўшакни кўтаришди.
- Новбатчи, эшитаман

- Салом... илтимос ёрдам беринг! Ёшим 6 да... кеча ойим кетгани бўйича қайтиб келмади. Қўрқиб кетябман!
Нариги тараф эса:
- Болакай, телефонни ўйнама! Йўқса ота-онангга жарима ёзиб бераман кўрадиганингни кўрасан! – дедию гўшакни қўйиб қўйди.
Болакайнинг кўзларидан ёш қуйилиб келди, нима қилишини билмай ўйланиб турдида устига иссиқ кийимини кийиб, қор босган йўллардан юриб катта кўчага чиқди. Чор тарафга қараб:
- Ойи, ойижон! Қаердасиз?! Жавоб беринг! – деб бақира бошлади. Афсуски ҳеч қаердан жавоб келмади. Ўтган кетган катталар беэтибор бўлишган бўлса, кўзидаги ёшларини кўриб ёш болалар устидан кулишди. Аммо бирон кимса бу бола нимага бақирябди, нимага йиғлаябди деб қизиқмади ҳам, ёрдам бериш хаёлларига келмади ҳам. Сўнг уйига қайтиб келди. Бегоналардан ёрдам кутишдан умидини узди. Унинг бахтига музлатгичда бироз озиқ-овқат қолган экан. Шу тартибда уч кун ўтди. Болакай нима қилишини билмай қолганди, милициянинг эса "ёзиб берадиган" жаримасидан қўрқди. Болакай ҳар-ҳар замон, одамлар сийраклашган вақтда кўчага чиқар, ойисини чақирар, ҳеч қаердан жавоб бўлмас, хар доимгидай яна кўзига ёшлар қуйилар, овози бўғилиб гапираолмай қолар эди. Кечки пайт яна ойисини излаб чиққанида кўзига келган ёшни биронтаси кўриб қолмаслиги учун уйининг орқа томонидаги эски гаражга қараб югурди. Бирдан нимагадир қоқилиб йиқилди. Бироздан сўнг тинчланиб, ўзига келдида, ўтирди ва нимага қоқилиб йиқилганига қаради, қарадию...
- Ойи..., ойижоним..., ўзимниг ойижонгинам мени... Онаси гаражга келишда йўлда чалқанчасига ётар, бутун танаси музлаб қолган, кўзлари очиқ, оғзидан эса қон излари билиниб турарди.
Совуқдан дағ-дағ титраётган, қорни оч, силласи қуриган болакай онасини ухлаябди деб ўйлади. Кўрганидан хурсанд бўлиб кетди.
-Туринг ойи, уйга кетамиз, юринг энди, деб қўлидан тортқилади, она туравермагач унинг пинжига суқилди отди, уни махкам қучиб, бағрига сингиб кетди
...
Бир хафтадан сўнг уйнинг орқа томонидан эски гаражга кетиш йўлидан она-боланиниг жасадини топишди...
Бу ҳақида газетада чиққан мақолани ўқиб турган, болакай телефон қилганида ёдам беришнинг ўрнига жеркиб берган милиция ходими ерга чирт этиб тупурдида, тўнғиллаб деди:
- Қанақа замонларда яшаябмиза, кимдир йўқоладими-ей, кимдирнинг жасади топиладими-ей. Хеч ким эътибор ҳам бермайди. Замон бузулиб кетябди..., жамият бузулиб кетди..., одамлар бузулиб кетган...


baby.ru сайтидан таржима
17.06.2017


Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013