Бизда курси-журналистика кўриниши роса ривожланган. Бу нима дегани, бу - дангасалик билан курсида ўтириб олиб, юзма-юз мулоқотда бўлмасдан, ҳолатни бевосита текширмасдан воқеъа ходисаларни ёритиб боришга, туркум мақолалар беришга ихтисослашган журналистик соҳа дегани. Охирги кунларда жуда кўп информацион сайтларимизда Боровский номидаги ўқув муассасасида оғир тан жарохати етказилиши оқибатида вафот этган Жасурбек Иброҳимов ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. маълумотни ўқир экансиз унда вояга етмаган Ж.Иброхимов 3 май куни коллеждошлари томонидан дўппослангани ва 1 июн куни вафот этгани айтилади.
Шу ўринда саволлар туғилиши табиий. сал кам бир ой олдин оғир тан жароҳати олган болани вафот этишини кутиб турганмиди шунча сайтлар? Билмадим, балки ўша кунларининг ўзида ҳабар берган сайтлар ҳам бўлгандир, буёғи қоронғу. Майли бу маълумот онасининг хабари асосида аниқланган, интернетга қўйилгандир. Бунисига хам розимиз. Лекин нимага биронта сайт ўз вакилини воқеъа ходисани ўрганишга сафарбар қилмади. Хамма хабарларга эътибор берсангиз компьютер олдидан узоқлашмаган холда, интернет маълумотлари асосида тақдим қилинганлигини кўрасиз. Ваҳолангки воқеъалар бошқа республикада эмас, хатто бошқа вилоятда эмас айнан Тошкент шаҳрининг ўзида бўлябди. Биргина метро хизматидан фойдалангани учун 1500 сўм тўлов билан манзилга етиб олиши мумкин бўлган жойда бўла туриб воқеъа жойига бормасдан курсида ўтириб воқеъани баён қилишга урунишни нима деб аташ мумкин. Қандай қилиб бунга рози бўлиш мумкин.
Сайтлар Информацион сайт мақомида экан, уларда иш юритувчилар ўз - ўзидан журналистика даъвосида экан нимага энди курси-журналист "мақоми"да қолишдан уялишмайди. Ана муассаса директори, маънавий, маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, жабрланувчининг онаси, яқинлари, воқеъа жойида бўлган гувоҳлар билан суҳбатлашсин, воқеъа жойининг расимга олсин, агар харбий прокуратура олдида бўлган бўлса видео кузатув камералари бор йўқлиги каби нарсаларни ҳақида маълумотлар берсин, журналистик суриштирув ишларини олиб борсин. Лицензия олинган, муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган деган иловани сайтга қўйувчилар шу ҳимоя-ю ҳуқуларга муносиб бўлиши ҳам керакда ...
Икки кундан бери эса курсидан қўзғалмай битилган, бир-биридан кўчирилган хабарлар оқими тинмайди...
04.06.2017
Комментарии
Отправить комментарий