ҚЎРҚУВ
Бир мақолада ўқиб қолдим. Қўрқувнинг ҳам жуда кўп турлари мавжуд экан. Масалан Қондан қўрқиш- гемофобия, Танадаги ҳидлардан – осмофобия, Сочдан-хаэтофобия, Ажинлардан-ритифобия, Соч тўкилишидан-фалакрофобия, Ўлимдан...танатофобия, Қабристондан- койметрофобия. Хаттоки Дарёлардан-потамофобия, Жарликлардан-кремнофобия, Ёмғирдан-омрофобия дейдиган қўрқувлар ҳам бор экан. Яна шундай кўп турлари бор эканки санаб саноғига етаолмайсиз. Ўқиб туриб бошимдан ўтган айрим қўрқувлар ва уларда кўрилган чоралар ҳақида фикрларимни айтиб ўтсам дедим. Шуни айтиб ўтишим керакки энг катта қўрқувга дуч келсангиз уни енгишга мажбур бўлар экансиз.
Ўн бир - ўн икки ёшлик вақтларимда қўшни махаллага кўчиб ўтганмиз. Эски махалламиздаги болалар билан балиқ ушлаш учун узоқ далага кетишимизга тўғри келди. Балиққа қизиқиб кеч кирганини билмай қолибмиз. Уйга қайтишда ҳамма сафдошларим ярим йўлда уйларига кириб кетишди. Мен билан кетишга шерик йўқ. Қоронғу бўлиб қолган, орада узоқ масофа ва... Ва қабристон бор эди. Қўрқувлар, дуолар, кўз ёшлар билан уйга етиб келгандим. Узоқ масофа ва қоронғуликдан охирги қўрқув ўша бўлганди...
7-8 йиллар олдин, бир акамизнинг қурулишда хашар бўлябди. Газ трубасини кўтариб турган устунни силжитишга тўғри келди. Устунни кўтариб турсам тепада калтакессак (оёғи бор илонча
) тепада турган экан. Тушиб ичимга кириб кетса денг. Ёшимиз катта бўлса ҳам турқи совуқ махлуқ бўлган калтакесакни олдиндан жуда ёмон кўрардим, жирканар экансиз, жудаям ёқимсиз қўрқувга ўхшаган холат бўлди. Бу ҳам ўшанақа жонзоддан охирги қўрқувимиз бўлди.

Мактабга ҳали бормаган вақтларим жуда қўрқинчли тушлар кўрардим. Тушумда бир хил холат, уйда хеч ким йўқ. Атрофда бир кинодаги каби сочлари тўзғиган, алвастисифат-ажиналар лииқ тўла. Жуда кўп. Юргани йўл йўқ. Иркит қўлларини менга чўзиб яқинлшар, шунда қўрққанимдан уйғониб кетардим. Ухлашни ёмон кўрардим. Шунга ўхшаш холат кўп такрорланарди. Охирги вақтларида шу туш, шу ажинасифат нусҳаларни кўрганимда улар томонга юрдим, улар чикинишди. Бирдан: “Мен хозир туш кўрябман, демак бу нарсалардан қўрқмаслигим керак” деган фикр айнан туш кўраётганимда пайдо бўлди. Ва тушдаги нусхалар чекина бошлашди. Охирги қўрқинчи тушим эсида. Қоронғу кўчада ёлғиз ўзимман, яна шунақа ажинасифатлар. Энди бу сафар битта жуда катта ва қоп-қора шарпа ҳам бор. У қувябди, мен қочмоқчиман. Шунда яна хаёлимга ўша фикр келди: “Мен хозир туш кўрябман, демак бу нарсалардан қўрқмаслигим керак, нимага мен қочаман, улар қочсин!”. Энди қувувчи мен бўлдим. Тушимда ўзимни ғолиб деб эълон қилдим, қарсаклар ва олқишлар дегандай Ва бошқа бу каби тушларни кўрмай қўйдим...
Студентлик вақтимизда таътилда уйга келганман. Кечаси “Ужас” кино кўрилган. Уйда бир ўзим. Ичкари хонага жой солиб ётибман. Дераза томондан қандайдир шарпа у томонга, бу томонга ўтади. Ховлидан ғалати бақириқ овозлар, жанжалли товушлар эшитилади. Чинқириқ ҳам бор, ниманинг овози эканлигини тахминан тасаввур қилябману аммо бу сафар жа ноодатийроқ эшитиларди. Юқорида қанақа кино кўриб ётганимни айтдим. Бир пайт иссиқ вақтлар бўлгани учун совуқ кирсин деб очиб қўйилган, рўпарамдаги дерзадан "топ" этиб битта нарса тушдида иккита ёниб турган кўз менга қараб турди... Хонада ҳеч ким йўқ, қоп-қоронғи. Нима қилишингиз мумкин. Хонда бир ўзингиз. Нима бўлса бўлди, деб чироқни ёқиб, ўша томонга "хужум" га ўтмоқчи бўлиб қарасам, мушук экан... Шу бўлдию шарпалар ҳам ўз вахшатини йўқотти...
Меҳнат фаолиятимнинг биринчи йилларида Прокуратура органидан текширув бўлиб қолди. Хужжатларни тақдим қилишим кераклигини айтишди. Тўғриси ўзимнинг соҳам хужжатар билан ишлаш бўлгани билан, амалда қилган ишларимни хар доим ҳам хужжатларга тушуриб юравермайман. Энг муҳими фуқароларнинг мурожаатларини уларнинг фойдасига қилсам, белгиланган вазифаларини қониқарли бажарсам бўлди деб, қайд қилиш китобларини хар доим ҳам тўлдириб қўяқермаганман. Энди нима бўлади деган қўрқувга ўхшаган хиссиёт пайдо бўлди. Қанчадан-қанча қилинадиган ишлар бору... Бирдан "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил” (“Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот энг яхши ишончли вакилдир") калимаси келди. Ичимда такрорладим. Тамом. Хеч нарсадан қўрқув қолмади. Нари борса энг кўпи билан ишдан олиш масаласини кўтаради бўлди. Ишга боғланиб қолмаганман, карвон кўп рисқи бўлак дедимда текширувчи олдига бордим.
- Фаолиятингизни тартибга соладиган қонунчилигингизни олиб келинг, деди. Олиб бордим. "Шулардан палонча жойини компютерга киритиб беринг, шулар бўйича текширамиз", деди. Киритаётиб ўзим қилган, ишларни рўйхатини киритдим. Кейин қарасам қилмаган ишларимни ҳам 1-2 соат узоғи билан бажариб қўйсам бўлар экан, уларни ҳам киритиб, бир йўли ишларимдаги чала қолганларини ҳам етказиб олдим. Бўлди. Текширувлар кутилганидай яхши ўтди. Текширувдан қўрқиш деган тушунча ҳам ортда қолди.

Бундан ўн йиллар олдин чамада, қоронғуда қаттиқ ер қимирлади. Хонада бир ўзим ётибман. Ер қимирлашидан қўрқадиган одатим йўқ. Аммо бироз туриб кучли шамол бўлди. Ташқарида тут дарахтимиздан мевалариининг дуввиллаб тўкилаётгани овози эшитилди. Бир пайт товуқхонамиздан патир-путур овоз эшитилиб, худди ўғри кириб товуқларни қопга жойлаштираётгандай тасаввур уйғотди. Ташқарига чиқиб ўша томонга бордим. Ўғри бўлса одатга кўра хужумни мен бошлашим керак. Унинг учун эса қўлда қурол бўлиши керак. Кетмонни кўтариб товуқхонага бордим. Ер қимирлаганига товуқлар таппа -аппа ташлай бошлашган экан. Кўзлари қоронғуда кўрмагани учун шовқун қилворишган. Хар эхтимолга қарши ховлиниг хар бурчагини синчиклаб кузатиб чиқдим. Қўлда кетмон билан...
Энди ўйлаб кўриш керак. Ростдан ҳам киши бирон бу дунё қўрқуви билан юзлашса ўша қўрқув ўз кучини ёқотиб борар экан. Аммо киши Яратган эгаси олдидаги қўрқувига илм олиб, Роббисини таниб яқинлашиб бораверасачи, қўрқуви ва шунга мос равишда итоати ошиб бораверар экан. Қуръонда ҳам “Албатта, Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар” (35 суръа, 28-оят) дейилган.
Нима учун айнан бу дунёнинг қўрқуви билан Яратган Роб олдидаги қурқув орасида бунақа тафовут бор? Чунки бу дунёдаги қўрқув ўткинчи ва у зарари даф бўладиган, кўлами чекланган холат экан. Гўёки совун кўпиги қанчалик катта бўлмасин асли хаводан иборат ва йўқликка учрайдиган нарса эканини унга тегиниб кўрганингизда билганингиз каби. Яратган олдидаги қўрқув масаласичи? Шайхул ислом имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: “Буюк олим шуки, унга гуноҳларнинг зарарлари кўпроқ ошкор бўлади” деган экан. Илм олиш натижасида гуноҳларнинг зарарлари ошкор бўлиб бораверса, бундан кишининг тийилиши ва гуноҳи учун Роббининг ғазабидан қўрқуви шунча кучаяди ҳамда шунга монанд ундан узоқлашиб бораверади экан.
Ҳасан Басрий р.а.: "Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир", деб туриб: "Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар" оятини тиловат қилар эканлар.
Бу дунёнинг лаззати билан охиратнинг лаззати орасида фарқ бўлгани каби бу дунё ғамининг қўрқуви билан охират ғамининг қўрқуви яъни Аллоҳнинг олдидаги қўрқув орасида ҳам катта тафовут бўлар экан. Энди дўппини бир ерга қўйиб ўйлаб кўрайлик. Биз қўрқувларимизга қанчалик тобеъмиз. Қўрқувимиз бу дунёнинг ўткинчи матоҳиданми ёки у дунёнинг абадий ташвишиданми...

© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий