Бир вақт учдим самода
Кезиб бутун оламни
Эски дўст ва мободо
Кўрган эдим қаламни
Кезиб бутун оламни
Эски дўст ва мободо
Кўрган эдим қаламни
Самоларга ёндошиб
Парвоз қилдим булутда
Адирлар, қирлар ошиб
Етдим, дўстим бургутга
Парвоз қилдим булутда
Адирлар, қирлар ошиб
Етдим, дўстим бургутга
Дўстим сени анча йил
Анча вақтлар кўрмадим
Хасратланиб очай дил
Эккан нарсам ўрмадим
Анча вақтлар кўрмадим
Хасратланиб очай дил
Эккан нарсам ўрмадим
Тортдим мен анча озор
Ёлғончидан гумроҳдан
Йўқ душманинг бундай зўр
Ола чиққан ҳамроҳдан
Ёлғончидан гумроҳдан
Йўқ душманинг бундай зўр
Ола чиққан ҳамроҳдан
Кўзларимда ёш қотти
Ичга ютдим дардимни
Сенсиз неча тонг отди
Унутгандим қадримни
Ичга ютдим дардимни
Сенсиз неча тонг отди
Унутгандим қадримни
Қабоғимга маконсан
Ичда дарду аламим
Сўзлагувчи забонсан
Яхшимисан қаламим
Ичда дарду аламим
Сўзлагувчи забонсан
Яхшимисан қаламим
Боғлашсада беармон
Боғламингни ечдимми
Эсдан чиқдинг бир замон
Наҳот сендан кечдимми
Боғламингни ечдимми
Эсдан чиқдинг бир замон
Наҳот сендан кечдимми
Шу қаламим сўйлаган
Дилимдаги фироқин
Шунда хузур топганман
Куйлаганман ишқ оҳин
Дилимдаги фироқин
Шунда хузур топганман
Куйлаганман ишқ оҳин
Яна учдим қушимда
Кезиб кезиб оламни
Кўрибман мен тушимда
Дўстим, яна қаламни
Кезиб кезиб оламни
Кўрибман мен тушимда
Дўстим, яна қаламни
© Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий