К основному контенту

Мударрис


Фарзандлар таълими, тарбияси хар қачон ҳам долзарб масала бўлиб келган. Кишилар фарзандини устозга олиб борганларида таълим-тарбия берувчи кишига "Эти сизники суяги бизники" деб, ўз фарзандларини ишониб топширишган. Шунга монанд болаларининг келажакда қандай инсон бўлиб етишишига ҳам шу кишилар масъул бўлганлар.
Шу ўринда тарих сархадларидан таълим-тарбия усулини бир кўринишини келтириб ўтмоқчимиз.
Европани шарқ томондан эгаллаб келаётган, қироллару, давлат бошлиқларини зир титратиб турган шонли Турк Усмонлийлар империяси султонинниг хонадонида фарзанд қандай тарбия-таълим олган экан, қандай мударрислар султонларнинг фарзандларига дарс берган экан? Айтмоқчи бўлганимиз шу хақида.
Султоннинг фарзандига таълим беришга масъул бўлган мударрисни шахзода анча хоритиб қўйди. Дарс давомида шўхлик қилиб ўтирар, мударриснинг куйиб жон пишитишига бепарво бўлар, агар дакки эшитса дарров: "Менинг отам кимлигини биласизми? Менинг отам Султон, менга дакки беришга хаққингиз йўқ, сизни отамга айтиб жазолатаман!" деб хайқирар ва даргоҳни тарк этар эди.
Устоз нима қилиши керак. Майли Султонниг боласи, унга мумкин қабилада иш тутиш керакми ёки...
Мударрис охири Султон Салимнинг хузурига борди. Вазиятни ётиғи билан тушунтириб муаммони хал қилиш чорасини излади.
Султоннинг валиахди, келажакда тахтини эгаллайдиган кишиси, энг суюкли фарзанди-аржумандидан шикоятқ қилиб келган кишига Султон қандай муносабатда бўлиши керак. Биз унинг ўрнида бўлганимизда қандай муносабатда бўлар эдик. "Эплай олмасангиз дарс беришни йиғиштиринг, ўрнингизга бошқаси дарс берсин" деярмидик, ёки "Менинг фарзандимдан шикоят қилишга қандай хаддингиз сиғди!", деб жазолатармидик, балки "Майли урушиб қўяман бориб ишингизни қилаверинг" деб қилмайдиган ишимизга қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб жўнатворармидик. Айни вақтда Султон қандай чора кўрди?
Султон Салим мударрисни олдига бориб қулоғига бир нарсалар деб пичирлади, Устоз:
- Қандай қилиб, бундай бўлиши мумкин эмас, деди.
Султон, яна бир нималар деб пичирлади. Устоз:
- Ахир қандай хаддим сиғади, бунга қандай журъат қилаоламан, деб ўнғайсизланиб жавоб берди
Султон ҳам "Шундай қилмасангиз бўлмайди, бошқа чорасини топмадим" деб мударрисга жавоб бериб юборади.
Эртаси куни одатдагидай мударрис дарсини беришни бошлади. Валиахд шахзода ҳам одатдагидай бепарво бўлганча дарсни эшитмасдан ўтирар эди. Бу ишига яраша одатдагидай Устозидан дакки эшитди ва яна одатдагидай шахзода устозга норозилигини билдиришни бошлади: " Мени кимлигимни биласизми, Султонниг ўғлиман..."
Шу ерга келганда эшик шарқ этиб очилдида хонага Султон кириб келди. Европани босиб олиш харакатида бўлган, қанчалар музофотни қўл остида сақлаб турган, кимсан Султон Салимнинг ўзи фарзандига танбеҳ бераётган мударрис хонасига кириб келди.
Шунда дарс бераётган устоз қаттиқ охангда:
- Бу қандай одобсизлик, нега эшикни таққилатмай, рухсат сўрамай кирасиз! Тезда хонанинг тарк этинг, қайтадан эшикни таққиллатиб, рухсат сўраб кейин киринг!, деб ўшқирди.
Султон эса индамай бошини эгиб хонани тарк этди ва эшикни таққилатиб, руҳсат сўраб қайтадан кирди.
Ўз отасини устозидан дакки эшитганини кўрган валиахд неча йиллаб юрган осмонидан паста тушгандай бўлди. Энди олдида отасининг хизматкори эмас, отасининг буйруқларига қўл қовуштириб турадиган мулозим эмас, балки отасинида аямайдиган, унгада дакки бераоладиган салобатли шахсни турарди. Отаси ва устозининг шу тадбиридан кейин валиахд эътирозсиз таълим ола бошлади ва келажакда отасининг асл давомчиси, тахтнинг муносиб вориси - Султон Сулаймон бўлиб етишди!
© Акбаржон Абдулмажид

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013