Ажрашмоқчи бўлган эркакка айтилган гап
Тасаввур қил, эртага ажрашдинг. Аёлинг бир умр аза тутиб юрмайди. Эртага бошқасига тегиб кетса... Сочинида кўрсатишга рашк қиладиган эркакнинг ғурури бегона кишини аёлингга қўл узатишига қандай чидайди?
Тасаввур қил, ҳидларига тўймай ўстираётган фарзандларинг кўз олдингда бегона эркакни "Дада" деб катта бўлса, сенинг зурриёдинг бегона эркакнинг тарбиясида, эҳтимолки калтаги остида яшашлигига тоқатинг етадими?
Муаммо хаммада ҳам, хамма оилада ҳам бўлади. Ундан фақат кучлиларгина ўтаолади. Ожизлар эса ўз нотавонлигини бўйнига олиб қолаверадилар.

Ажрашмоқчи
бўлаётган аёлга айтилган гап
Мукаммал инсон дунёда бўлмайди. Эртага ажрашиб кетсанг нимага эришасану нимадан маҳрум бўласан, тарозига солиб кўр.
Эркак киши қирққа кирганида ҳам эркак бўлиб қолаверади. Онаси ўпмаган қизга уйланиб кетишига хеч ким тўсқинлик қилаолмайди. Аммо болаларинг билан сен кимнинг уйига сиғасан. Ота- онангни бўйнингга боғлаб бергани йўқ. Бошқага турмушга чиқсанг уни эрингдан афзал бўлишига ким кафолат беради. Болаларингни кўнгли ўксик бўлиб катта бўлишса эртага ёқангдан олмайдими. Аёл киши табиатан болалари учун яшашга интилувчан бўлади. Болаларингни келажагини ўйлаб кўр!
Оқила аёл муаммоларини бартараф қилиш чорасини ўйлайди. Нодон аёл эса муаммоларини ўзи яратади ва ундан қочмоқчи бўлади.

Комментарии
Отправить комментарий