Аллоҳнинг бандалари олдига қўйган фарзлардан бири ҳаж ибодати бўлиб маълум шартлар ҳосил бўлганида мусулмон кишининг ҳаж қилиш учун маккага боришлиги ва у ерда фарз, суннат ҳамда вожиб амалларни бажаришлиги тушунилади. «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир» («Оли Имрон» сураси, 97-оят) ояти ҳамда қуйидаги ҳадис билан ҳажнинг фарзлиги собитдир: "Eй инсонлар! Ҳаж сизларга фарз қилинди, бас, ҳаж қилингиз!" (Нурул изоҳ)
Ҳаж
амалини адо этилишига шундай ажр- мукофатлар бериладики буни ўқиган мўъмин киши ҳажга бориш
орзусида ёнади.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу марфуъ ҳолатда ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳожи тўрт юз хонадон аҳлини ёки (бир ривоятда) “ўз аҳли байтидан тўрт юзтасини шафоат қилади ва гуноҳларидан онасидан туғилган кундагидек пок бўлади” дедилар” (Муснади Баззор).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу марфуъ ҳолатда ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳожи тўрт юз хонадон аҳлини ёки (бир ривоятда) “ўз аҳли байтидан тўрт юзтасини шафоат қилади ва гуноҳларидан онасидан туғилган кундагидек пок бўлади” дедилар” (Муснади Баззор).
Энди мусулмон киши учун ҳаж ибодатини амалга ошириш қачон
зиммасида пайдо бўлади.
Уламоларнинг такидлашича қуйидаги шартлар кишида бўладиган бўлса у киши ҳаж
ибодатини амалга ошириши шарт бўлади, булар:
биринчи шарт киши албатта мусулмон бўлишлиги;
биринчи шарт киши албатта мусулмон бўлишлиги;
иккинчи шарт
балоғат ёшига етган бўлишлиги;
учинчи шарт
кишиниг муомала лаёқатига эга бўлишлиги яъни ақлий жихатдан соғлом бўлишлиги;
тўртинчи шарт
кишининг жисмоний жихатдан ҳам соғлом бўлишлиги;
бешинчи шарт
моддий жиҳатдан қодир бўлишлиги;
олтинчи шарт
Ҳажга боришга хукумат тўсиқ қўймаган бўлишлиги, шунга кўра озод киши бўлишлик;
еттинчи шарт
ҳажга бориш йўлининг очиқ хавф хатардан
ҳоли бўлишлиги;
саккизинчи шарт эса аёл кишиларга маҳрамнинг бўлишлигидир.
Расулуллоҳ
салаллоҳу алайҳи вассаллам бир ҳадисларида: “Ким ҳажга қодир бўлсаю, уни тарк
қилса, хоҳласа яҳудий бўлиб ўлсин, хоҳласа насроний бўлиб ўлсин унинг учун
фарқи йўқ”, деганлар. (fiqh.uz)
Юқоридаги сабаблар кишида топиладиган бўлса умри давомида бир
мартта ҳаж қилиши фарздир. Қилмаган тақдирда гуноҳкор ҳисобланади. Умри давомида
бир мартта фарзни адо этиб ҳаж қилган кишининг зиммасида фарз бўлган ҳаж
мажбуриятидан халос бўлади. Шу ўринда кишининг бундан сўнг яна қайта ҳаж қилиши хукми қандай бўлади, ёки
такрор ҳаж қилиш мумкинми деган савол туғилади. Китоблардан Расулуллоҳ
салаллоҳу алайҳи вассалламдан сўнг саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинларнинг
ҳажни такрор-такрор
қилганликларини кўришимиз
мумкин. Масхабимиз асосчиси имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ўзлари умри давомида
эллик беш мартта ҳаж қилганлиги ривоят қилинади. (fiqh.uz)
Киши фарз ҳаж амалини ўтаб бўлгач юқоридаги шартлар бажарилиб “Лаббайка Аллоҳума...” дейишга имкони бўлса нега ҳурсанд бўлмаслиги, имкониятдан фойдаланмаслиги керак. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бу байтни ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, онасидан туғилган кундагидек бўлиб қайтади”, дедилар” (Бухорий ривояти).Ушбу ҳадисни ўқиган киши қандай қилиб ҳажга боришни, борган бўлса такрор боришни орзу қилмаслиги мумкин.
Киши фарз ҳаж амалини ўтаб бўлгач юқоридаги шартлар бажарилиб “Лаббайка Аллоҳума...” дейишга имкони бўлса нега ҳурсанд бўлмаслиги, имкониятдан фойдаланмаслиги керак. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бу байтни ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, онасидан туғилган кундагидек бўлиб қайтади”, дедилар” (Бухорий ривояти).Ушбу ҳадисни ўқиган киши қандай қилиб ҳажга боришни, борган бўлса такрор боришни орзу қилмаслиги мумкин.
Хижратнинг тўққизинчи йили “Одамлардан йўлга қодир
бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир” («Оли Имрон» сураси,
97-оят) ояти билан мусулмонларга ҳаж ибодати фарз қилинганида Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша йили 300 киши билан Абу Бакр розияллоҳу анҳуни
ҳаж амири қилиб юбордилар. Ўзлари эса Мадинада қолдилар. Кейинги йили
хижратнинг ўнинчи йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг
Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. Ҳаждан қайтиб хасталандилар ва хижратнинг ўн биринчи йили
бошида вафот этдилар.
Айрим кишилар Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаллам умрларида бир марттагина ҳаж қилганликларини
дастак қилишади. Юқорида бунинг сабабини кўриб чиқдик. Абу
Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза важалла деди:
“Қайси бандани жисмини соғлом, ризқини кенг қилсам, сўнг у ҳар беш йилда мени ҳузуримга ҳозир бўлмаса, (у раҳматимдан) маҳрумдир” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти). Айрим ривоятда тўрт йилда дейилган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза важалла деди:
“Қайси бандани жисмини соғлом, ризқини кенг қилсам, сўнг у ҳар беш йилда мени ҳузуримга ҳозир бўлмаса, (у раҳматимдан) маҳрумдир” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти). Айрим ривоятда тўрт йилда дейилган.
Энди қайта-қайта ҳаж қилиш фарз ёки вожиб бўлмасада, лекин
кўплаб ажру савобга сабаб бўлувчи амаллардандир. Шу билан бир қаторда киши
қайта-қайта ҳаж қилиш билан фақирлик ва муҳтожликдан сақланилган бўлади. Жобир
ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:
“Ҳожи ҳаргиз имъор бўлмас” дедилар. Жобирга “Имъор нима?” дейилди. У:
“Фақир бўлмас (деганидир)” деди” (Байҳақий ривояти).
“Ҳожи ҳаргиз имъор бўлмас” дедилар. Жобирга “Имъор нима?” дейилди. У:
“Фақир бўлмас (деганидир)” деди” (Байҳақий ривояти).
Айрим
кишилар такрор ҳажга боргувчиларни маломат қилиб уларни бошқа савоб ишлар, ҳайрия
ишлар қилмасликда айблайдилар. Шу масалада Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф р.а.
Хазратларига берилган саволга жавобни қўшиб кетсак:
Савол: ... 1 маротаба хажга бориш фарз эканлигини ўқиганман. Айрим манбаларда иложи бўлса кўп борган яхши деб ёзилган. Имомимиз жума мавизасида хажга кўп борган одамдан 5 вақт намозини тўкис адо этиб юрган одам яхши деди. Хаж хақида гап кетганда одамлар анови хожи палон маротаба хажга борган, лекин камбағалларга ёрдам бермайди, пул сўрасанг бермайди деб айтишади. Бундан ташқари хажга кўп борган одамни уйини кўрсанг кўчаси лой, асфалт килинмаган, хожатхона бир ахвол. Хажга кўп боргандан кўра кўчаларни тўғирлаб (шу кўчадан ўзи кириб чиқади, эртага хаждан келибди деб мехмон келади), қишлоқ жойларда шароитини тўғирласа, хажга 1 маротаба бораолмаётан одамларга ёрдам берса бўлмайдими?
Хуллас шу масала бўйича Сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Хажга кўп бориб юрган яхшими ёки ўзини ибодати учун шароит яратиб олиб, бошқа одамларни хажга боришига кўмак бериб юриш яхшими.
Шу одамларнинг манашу иши тўғрими ёки нотўғрими.
Жавоб: - Ҳажга бир марта борган одам кейин бормасдан бошқа ишларни қилсин деган гап йўқ. Сиз айтган савобли ишларни ҳажга бормаганлар ҳам қилса бўлади. Ҳар йили турли курортларга, сайри сафоларга ҳисобсиз пулларни сарфлаётганлар ҳам кўчани тузатиб, савобли ишларни қилсалар гуноҳ бўлмайди.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,31887.msg154878.html#msg154878
Юқоридагиларни
ўқиб ҳулоса қилиш мумкинки бугунги кунимизда ҳажга борувчи киши ўрнатилган
тартиб бўйича новбатга ёзилиб, ўз новбатини келишини кутиб новбати келганида ҳажга
такрор бориши мақталадиган, тарғиб
қилинадиган ва ажр-мукофаатлар вада қилинган амал хисобланар экан.
Барчамизни ҳаж амалларини мукаммалл адо этиб Аллоҳннинг марҳаматига
сазовор бўлишимиз насиб қилсин
Фойдаланилган
манбалар
Комментарии
Отправить комментарий