Дорихона қошида турарди бир қиз
Шунчалар маюски,
шунчалар ожиз
“Мўжиза ” сўрарди нелигин билмай
Сотувчи раддидан хеч кўнгли тўлмай
-Укамнинг соғлиғи жуда ёмондир
Дорини топмасам дунё вайрондир
Айтдилар Аллоҳнинг мўжизаси бор
Ундангина шифо кутмоқлик даркор
Дорилар
эгаси, сотувчи опам
“Мўжиза” дейилган доррингиздан ҳам
Озгина берсангиз укам соғайсин
Жонажон, меҳрибон укам улғайсин
Қанча бўлса нархи албат тўларман
Қарз
бўлсам эртан, индин узарман
Нолишни
эшитиб турган бир мижоз
Юраги
ачишиб қиларди жаз-жаз
Қизчанинг
бошини силабон деди
-Болам ноланг юрак бағримни тилди
Қандай дори излаб гирён бўларсан
Бу маюс кўзингга ёшлар оларсан
-Жаррохлик курсида
укам ётибди
Не қилай
соғлиғи ёмон қочибди
Дедилар “Мўжиза” қутқарар экан
Шу сабаб ушбуни изларман мен ҳам
Урунишлар учуб кетар хавога
Отамнинг маблағи етмас давога
Нотаниш кимсага маюслик чўкди
Хеч кимга кўрсатмай кўз ёшин тўкди
- Ёрдам берай чекма бунчалар жафо
Қанча маблағ билан изларсан шифо
-Ўн ярим рупий бор деди қизалоқ
Икки юзи маюс, гулгун қизғалдоқ
-Қани уканг кўрай недандир касал
Не сабаб бўлибди бунчалар ўсал
Қандай мўжизаки қилинар талаб
Насибдир
шифога бўлсак биз сабаб
Ушбу шахс эди моҳир шифокор
Шифони Аллоҳдан сўрамоқ даркор
Қизча умид билан деярди “Аллоҳ”
Ўзи шифо берди, берибди паноҳ
Ниҳоят жаррохлик ўтибди аъло
Рахмону Раҳим ўзи Хақтаъолло
Қизалоқнинг кўнгли бўлганди шодон
Ота – онаси хам югурар ҳар ён
-Эй доно, муҳтарам, мохир шифокор
Айтақол қанча пул тўламоқ даркор
Илтимос диққатла тингла бизнинг арз
Зиммада қолмоқлик ёмон эрур қарз
-Аллоҳ насиб қилса тўлаймиз албат
Сизга ташаккур, минг бора рахмат
Шифокор жилмайиб турар хокисор
Аллоҳ бу бандангга бўлгин мададкор
-Хаққини тўлашган сизлар билмасиз
Бундай хақни балки назар илмассиз
Энг қиммат тўловни бугун олдим мен
Розилик шукуҳин дилга солдим мен...
Аслида тўловнинг қанчалигини
Таҳминан
ўйлашган “анча”лигини
Билмасди буларни қизни отаси
Қайданам билсина унинг онаси
Дунёнинг хирожин йиғгандай, мулкдор
Ўн ярим рупийни олган шифокор
Аллоҳнинг мўжизаси шундан эмасми?!
Бундай гўзал ибрат бизга етмасми?!
Акбаржон Абдулмажид
Комментарии
Отправить комментарий