К основному контенту

Туман (шеър)

Порахўрлик юқимли касаллик, муолажаси иймон, давоси тақво. Бу йўлга илк қадам босаётганида  кишининг кўнглини ғашлик эгаллаб  тўғри йўлни кўраолмай қолади. Нафси залолатни чиройли кўрсатса, онги, иймони, виждони адолатга йўллайди. Қай йўлни танлашни эса кишининг ўзига қолади. Ушбу танлови унинг нафақат бугунини келажагинида ўзгартириб юборади. Ушбу чорахада турган киши  оғир танловни бошидан ўтказади. Худди туман ичида қолгану тўғри йўл кўзига кўринмаётгандай. Хар томондан буёқа деган овоз эшитилади гўё. Аллоҳ тўғри йўлидан адаштирмасин экан кишини.


Туман
(порахўрлик тимсолида)

Ўнггу сўли туманликдир йўли туманлик
Қайга борар йўлин билмас кўнгли туманлик
Адолатдан адоватни ажратмай онги
Келажакдан кутар боғу-чўли туманлик

Дарёларнинг оқишидан хосилми туман
Иссиқликка умид қилган йўқсилми туман
Рахмим келар қахрим келар қай бири хақдир
Ёки совуқ томонидан нозилми туман

Тарқалишинг қийин экан мунчалар сенинг
Билганларинг ўйин экан мунчалар сенинг
Хандон отиб, бошинг қотиб қайга борарсан
Алдагувчи куйинг экан, мунчалар сенинг

Бойликка қасд қилдингмикан билмам хайронсан
Гўзал бўлиб кўринасан охир вайронсан
Бир бечора кўзларини боғлаб сахрода
Нега энди тинчимайсан тили бийронсан

Қанча қанча оқилларни қилдингку гумроҳ
Адаштириб манзилидан солдинг йўлга чох
Ноумидлик умидвордан яхши эдими
Йўлдан тойиб йиқилганда тортадилар оҳ

Тиниқ эди, софли эди бусиз оламон
Энди эса тиниқликка қайтиши гумон
Кўзингни оч туманлардан бўлгин нарида
Туман эса найрангини қиларди ҳамон


© Акбаржон Абдулмажид
2004й

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013