К основному контенту

БИРОДАРИМГА (шеър)



Расулуллоҳ ўгити, биродарим қулоқ сол
Ҳар бир гапи ҳикматдир, ўқиб кўриб ибрат ол
Неки бўлса барчаси суннат эрур бизларга
Амал қилсанг натижа, оҳиратда бўлур бол

Дунёнинг фитнасидан узоқ бўлиш бурчимиз
Биродарлар мўъминмиз биргаликда кучимиз
Киши дўстига ойна эканлигин эсда тут
Сиртда бўлсин намоён нима бўлса ичимиз

Гуруҳдарга ажралиш, оқимларга бўлиниш
Мусулмоннинг кучини шундай қилиб олармиш
“Бўлиб ташла – хукм сур” - эскидан бор сиёсат
Бўлинсак шу ғанимчун амалга ошган юмуш

Аллоҳнинг саломини дунёга тарқатишлик
Бурчимиздир гар билсанг илм олиш, ўқишлик
Ибодатни мукаммал бажаришла иш битмас
Силлаи раҳм, хуш феъллик, тўхтамасин яхшилик

Расулиллох силаган етимларнинг бошини
Етимпарварни Аллоҳ жаннат қилгай ошини
Қўшниларнинг ҳаққини унутмайлик эй дўстлар
Қодир Аллоҳ метин қил мўъминлар бардошини

Ота рози бўлсагар дейдилар Аллоҳ рози
Оналар пойи жаннат, оғир бўлар тарози
Иккисини маҳкам тут, суюнтирсин ниҳоят
Чақиргувчи жаннатга исминг бўлсин овози

Қалб тубидан чиққувчи сўзинг бўлсин зикруллоҳ
Бошлар саждада бўлсин, ўзи бергувчи паноҳ
Нафсга қарши жиходга отланайлик эй дўстлар
Муродимиз васлингдир, етказгин Ўзинг Аллоҳ

© Акбаржон Абдулмажид
2012 й

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013