К основному контенту

Бир сиқим тупроқ! (шеър)


Кафтимга олдим мен бир сиқим тупроқ
Эслатди аждодлар тарихин узоқ
Тупроқ дедики: Бу - бобонгни хоки
Озодлик қурбони боқсангчи мундоқ

Мендадир аёлу-эркакнинг бори
Шоху гадолар ҳам, ёшлару қари
Қийналмайин десанг мағшар чоғида
Нафс бандидан эй инсон бўлгин нари

Ўздан кечиб аждодлар сени ўйлади
Озодлик торларин чертиб куйлади.
Хуррият аталмиш нечоғлик армон
Ушбу кунда хақиқатга бўйлади

Хуррият кимларга қоғоз-қаламдир
Кимларга зулматда ёғду бир шамдир
Етганлар қувончда, шодлик байрами
Унга етмаганнинг кўзида намдир

Ўтди бир зум тасаввурдан бу сўзлар
Хаёлга келди истиқлолчи кўзлар
Озодлик орзуси етди ўлкага
Тупроқ хам қадрига етгин деб бўзлар

© Акбаржон Абдулмажид
2000й

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013