К основному контенту

Айрилган – биз!



 Ўтaябди ку кунларим ҳам кунлик бўлиб,
 Котибларим битиклари энлик бўлиб,
 Бугун куним ўтганидан хунук бўлиб,
 Кулса кўзим, йиғлар қалбим, билолмассиз.
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Давра қуриб ҳангомадан бошла, деманг,
 Тушунарсиз изтиробни  ташла, деманг,
 - Дардинг ютмай кўзларингни ёшла, деманг,
 Ютмасам гар, менга тоқат қилолмассиз,
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Ўнгланмадим, гуноҳларим ортса ортди,
 Юзга ажин, пешонага чизиқ тортди,
 Мижжамизга яширинган ёшлар қотди,
 Таъриф этсам, тинглаб ёндан жилолмассиз,
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Улуғларни кўрган онни  бахт дейдилар,
 Бахтдан ортиқ қай бойликни тахт дейдилар?
 Дардга даво табиб номин вақт дейдилар,
 Бу табибдан дардга даво тополмассиз,
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Карвонларга отилган кўп лойни кўрдик,
 Лой отганга сукут қилган сойни кўрдик,
 Зулматларга маърифатли ойни кўрдик,
 Қўллари лой, қадри енгил қиллмассиз сиз,
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Фарзанд кўрай, Устозимдай униб ўссин,
 Маърифат ла жахолатнинг йўлин тўссин,
 Ўғил бўлса у, Муҳаммад Содиқ бўлсин,
 Ният қилдим, қўл очиб жим турмассиз сиз,
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Кўрган икки кўзимизга биз қозимиз,
 Ўтганларга рози бўлинг, биз розимиз,
 Айрилган ул улуғимиз – Устозимиз,
 Ўксик қалбни яна қайта тилмассиз сиз,
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз.

 Булбул учун кўркам боғу-гулзор ширин,
 Рўзадорга оғиз очар – ифтор ширин,
 Муҳаббатли кўнгилларга дийдор ширин,
 Хавзи ковсар дийдоргоҳдан умиддамиз
 Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз

© Акбаржон Абдулмажид
2015 йил 27 июл

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Номинг ўчсин уруш! (шеър)

Қадамлар, қадамлар, холсиз қадамлар Ғанимнинг захридан титрайди тупроқ Наҳот инсон эмас золим одамлар Бағрида жасад бор онада титроқ Қуёши ботганлар келибоқ тонги Қирмизи кўзидан жаннатга қараб Кўйлакмас, кийганинг кафанми янги Бунчалар бўлмаса қисматинг қора Дунёга келиб сен неларни кўрдинг, Кўрганинг ғанимнинг ажал учоғи Кўзёшинг порохли тупроққа қординг Иситмас танангни онанг қучоғи Дунё кўз юммоқда бугунда сенга Гўёки ўгайсан одам наслига Боламни қайтаргин деяди менга Муштипар, тўймаган бола васлига Бирмами, Сурия ёки Фаластин Ироқу, афғону, уйғур недансан Мурғак жонингдами, дунёнинг қасди Руҳинг эркин бўлса, ўзинг бетансан Синовлар келябди оғир синовлар Кўз ёшинг қуриган, сас бермас ноланг Отангни, оғангни ғанимлар овлар Жасадинг кўтарган онанг-у холанг Фарёд ургин дунё йўқ сенга имкон! Мулзам бўлгин инсон субутинг билан Ошкор этсанг не наф , қўлларингда қон Яширсангда не наф, сукутинг билан Одамлар, одамлар, хиссиз о...

Қизиқарли маълумотлар - Фобиялар

ФОБИЯЛАР (Ким нимадан қўрқади?) Қондан...гемофобия. Танадаги ҳидлардан...осмофобия. Кўзлардан...омметафобия. Тананинг чап қисмидаги аъзолардан...левофобия. Тананинг ўнг қисмидаги аъзолардан...дестрофобия. Сочдан...хаэтофобия. Қўллардан...хирофобия. Тиззадан...генуфобия. Тишлардан...одонтофобия. Ажинлардан...ритифобия. Соч тўкилишидан...фалакрофобия. Ўлимдан...танатофобия. Қабристондан...койметрофобия Ўликлардан...некрофобия. Қабрлардан...плакофобия. Дарёлардан...потамофобия. Денгиз ва океандан...талассофобия. Жарликлардан...кремнофобия. Ёмғирдан...омрофобия. Соядан...сциопофобия. Қордан...хионофобия. Сувдан...гидрофобия. Шамолдан...анкрафобия. Баландликдан...акрофобия. Ўрмондан...гилофобия. Ўсимликлардан...ботанофобия. Дарахтлардан-дендрофобия. Қўзиқориндан...микофобия. Гуллардан...антрофобия. Турли ҳидлардан...ольфактофобия. Бировларнинг кузатишидан...скоптофобия Бахтсиз воқеадан...дистхифобия. Атом бомбаси портлашидан...атомосфобия. Радиация...

ВАҚТ (Шеър)

Ўтмиш ва келажак тақдир ўйини Бири иккинчисин қувар тинмайин Дақиқа, сония ўтар йўлини Хеч тўсиб бўлмайди кетиши тайин Дунёда хар онинг сенга омонат Унинг қадрин билиш оқилларга хос Ҳар топган онингга қилма хиёнат Шунда бу чохдан бўларсан ҳалос Фоний дунё кимга вафо қилибди Унга ошиқларни алдабла кетар Харчанд такрорланса билган билибди Билмаган мағшарда надомат чекар Бугун сен мағрурсан, шиоринг олға Ортга назар солмай илдам борарсан Манзилинг сўнгида учрасанг чўлга Аттанглаб бошингга уриб қоларсан Эй инсон шошмасдан тафаккур қилсанг Не учун яралмиш аслида инсон Яратган эгамга итоат билсанг Қилмоқлик сен учун берилган имкон Яратган эгамсан пойингда бошим Ибодатга лойиқ ўзинг ягона Авфингдан умидвор кўзимда ёшим Ҳидоятдан ўзинг қилма бегона 2013